Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: “Гуруҳ босқичига чиқишга ҳаракат қиламиз”

30.01.2017 17:25 | Ҳалқаро майдон

Қаршининг “Насаф” клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев “Ал Ҳидд” клубига қарши ўйиндан олдинги матбуот анжуманида рақиб жуда тартибли ўйин намойиш этишини таъкидлади.

“Ал Ҳидд”га қарши ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Эртага чиройли ва мазмунли ўйин намойиш этиб, мухлисларни хурсанд қилишни мақсад қилганмиз. Эртанги ўйинда ғалаба қозониб, гуруҳ босқичига чиқишни истаймиз”, - дейди Бердиев.

“Рақиб кучли жамоа. Улар Баҳрайн чемпиони ва Кубоги соҳиби саналади. Қолаверса, жамоа янги мураббийга эга ва улар анча тартибли ва сифатли ўйин намойиш этадилар. Уларнинг ўйинини ўрганиб чиқдик. Улар ҳимояда анча тартибли ўйин намойиш этадиган жамоа эканлигини кўрдик. Таркиб борасида жиддий муаммолар йўқ, фақатгина дарвозабон Элдор Суюнов жароҳати боис, эртага бўладиган учрашувни ўтказиб юборади”, - дейди Рўзиқул Бердиев.