Янгиликлар

ОЧЛ: “Насаф” ўз майдонида “Ал Ҳидд”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

01.02.2017 09:40 | Ҳалқаро майдон

Қаршиниг “Насаф” клуби ОЧЛ плей-офф дастлабки босқичида Баҳрайннинг “Ал Ҳидд” клубини йирик ҳисобда мағлуб этди – 4:0.

“Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтган ўйинда Рўзиқул Бердиев жамоаси ўйин давомида рақибидан устунлик қилди ва якунда йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Учрашувда “Насаф” таркибида голлар Шаҳбоз Эркинов, Игорь Голбан, Дониёр Нарзуллаев ҳамда Драган Черан ҳисобига ёзилди.

Мазкур ғалабадан сўнг “Насаф” футболчилари ОЧЛ–2017 плей-офф босқичига йўл олди. Навбатдаги босқичда Рўзиқул Бердиев шогирдлари гуруҳ босқичи йўлланмаси учун сафарда Саудия Арабистонининг “Ал-Фотиҳ” клуби билан куч синашади.

ОЧЛ–2017 ўтиш босқичи

“Насаф” (Қарши) – “Ал-Ҳидд” (Баҳрайн) — 4:0

Голлар: Шаҳбоз Эркинов (16), Игорь Голбан (26), Дониёр Нарзуллаев (76), Драган Черан (90).

 “Насаф”: 35. Санжар Қувватов, 2. Акмал Шораҳмедов, 6. Азиз Ғаниев, 15. Шаҳбоз Эркинов (Бобир Абдухолиқов, 78), 18. Баҳром Абдураҳимов, 20. Ислом Кенжабоев (Дониёр Нарзуллаев, 68), 22. Игорь Голбан, 23. Шерзод Аъзамов, 33. Одилжон Ҳамробеков (Дилшод Раҳматуллаев, 85), 34. Фаррух Сайфиев, 69. Драган Черан.

 “Ал-Ҳидд”: 1. Аббос Аҳмад, 2. Абдулла Фатади (Аҳмад Алхаттал, 55), 6. Уче Агба, 7. Муҳаммад Ал-Довуд, 10. Акарандут Орок, 15. Иброҳим Ал-Обайдли, 16. Саид Муҳаммад Аднан, 17. Ифедайо Олусегун, 18. Иса Мусаббеҳ, 23. Рашид Ал-Ҳути, 24. Аҳмад Буғаммар.

Огоҳлантириш: Аҳмад Буғаммар (49).