Янгиликлар

ОЧЛ–2017: “Локомотив” ўз майдонида “Ал-Аҳли”ни мағлуб этди

01.03.2017 11:07 | Ҳалқаро майдон

Осиё Чемпионлар Лигаси “А” гуруҳи 2-туридан ўрин олган ўйинда “Локомотив” ўз майдонида“Ал-Аҳли” клубини 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашувнинг 20-сониясидаёқ Саламат Қуттибоев ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Биринчи бўлимда “Ал-Аҳли”да ҳисобни тенглаштириш учун имконият бўлганди, аммо ҳисоб ўзгармади ва жамоалар танаффусга “Локомотив”нинг 1:0 ҳисобидаги устунлиги билан чиқиб кетди.

Иккинчи бўлимни фаол бошлаган “темирйўлчилар” 57-дақиқада келиб ҳисобда олдинга чиқиб олди. Сардор Мирзаев аниқ узатмаси билан Марат Бикмаевни қулай вазиятга олиб чиқди ва у мўлжалда адашмади – 2:0.

Ўйин охирига қадар ушбу ҳисоб ўзгармади ва “Локомотив” ОЧЛ–2017 турниридаги дастлабки уч очкосига эга бўлди. 

ОЧЛ–2017. “А” гуруҳи, 2-тур

“Локомотив” – “Ал-Аҳли” 2:0

Голлар: Қуттибоев (1), Бикмаев (57)

Огоҳлантириш: Саид Аҳмад Адбулла (75)

“Локомотив”: Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе, Саламат Қуттибоев (Қувондиқ Рўзиев, 87), Марат Бикмаев, Сардор Мирзаев, Тимур Кападзе, Ислом Тўхтахўжаев, Шрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев (Шерзод Файзиев, 90), Муҳаммад Коне, Жалолиддин Машарипов (Ньоре Кризо, 72).

 

“Ал-Аҳли”: Ҳамис Салмин, Асамоа Гьян (Саид Жассим Ҳасан, 25), Ал Фардан, Волид Аббос, Эвертон Рибейро, Ҳамис Исмоил, Мажид Носир, Муҳаммад Себил (Абдулазиз Ҳусайн Ҳаикал, 46), Абдулазиз Санқур, Мажид Ҳассан (Саид Аҳмад Абдулла, 73), Макете Диоп.