Янгиликлар / Ҳалқаро майдон

Алиризо Мансуриан: "Локомотив" анча интизомли ва тажрибали жамоа"

11.04.2017 09:48 | Ҳалқаро майдон

Осиё Чемпионлар Лигаси “А” гуруҳи 4-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Истиқлол” (Теҳрон) учрашуви олдидан ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Алиризо Мансуриан ўз фикрларини билдирди. 

“Локомотив”га қарши қизиқарли беллашув бўлади, улар Теҳронда яхши ўйин намойиш қилганди. Рақибни жуда яхши ўрганиб чиқдик. Ўз майдонимизда бўлгани каби, эртага ҳам ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. 

Фикримча, “Локомотив”нинг кучли томони – тажрибали жамоа эканида. Футболчилардан Темур Кападзени алоҳида таъкидлаб ўтган бўлардим. У тажрибали ва етакчи футболчи. Рақиб тартибли ва интизомли ўйин намойиш қилади. Мураббий сифатида рақибнинг кучсиз томонлари ҳақида фикр билдира олмайман”, – деди Алиризо Мансуриан. 

Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” – “Истиқлол” учрашуви эртага, 11 апрель куни ТТЗ мавзесидаги “Локомотив” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 16:00 да старт олиши режалаштирилган.

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 17 27-9 39
2 Бунёдкор 17 25-16 33
3 Навбаҳор 17 24-12 31
4 Локомотив 17 29-18 31
5 Бухоро 17 20-22 26
6 Металлург 17 17-21 24
7 Қўқон-1912 17 15-15 21
8 Насаф 17 18-18 20
9 Қизилқум 17 16-23 17
10 Сўғдиёна 17 13-24 15
11 АГМК 17 14-24 14
12 Нефтчи 17 8-24 8

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Марат Бикмаев 9
2 Жавлон Иброхимов 8
3 Тиаго Безерра 8
4 Исмоил Гонсалвеш 7
5 Элгужа Григалашвили 7
6 Холмуҳаммедов Мурод 7
7 Зохид Абдуллаев 6
8 Йован Жокич 6
9 Филип Раевац 5
10 Сардор Рашидов 5