Янгиликлар / Ҳалқаро майдон

ФИФА Президенти Жанни Инфантино “Локомотив” футбол клубини чемпионлик билан табриклади

28.11.2017 16:59 | Ҳалқаро майдон

ФИФА Президенти Жанни Инфантино “Локомотив” футбол клубини чемпионлик билан табриклаб, Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов номига хат йўллади.

Хатда Жанни Инфантино Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан мамлакатда футболни юқори босқичга олиб чиқиш, миллий футбол савиясини ошириш мақсадида  амалга оширилаётган ислоҳотлар ва чора-тадбирларга юқори баҳо берар экан, бунинг учун бутун дунё футбол жамоатчилиги номидан ўз миннатдорчилигини билдириб ўтган. 

Шунингдек, ФИФА Президенти  “Локомотив” футбол клуби кетма-кет иккинчи марта мана шундай юксак натижани қўлга киритгани клубнинг барча ходимлари меҳнати натижаси эканлигини таъкидлаб, “Локомотив” футболчилари, мураббийлари, барча ходимлари, шунингдек, жамоа ишқибозларига ўзининг эзгу тилакларини йўллаган.

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 22 36-12 47
2 Локомотив 22 35-21 40
3 Бунёдкор 22 35-26 40
4 Навбаҳор 22 29-18 37
5 Металлург 22 24-29 33
6 Бухоро 22 23-28 32
7 Қўқон-1912 22 21-20 28
8 АГМК 22 26-28 26
9 Насаф 22 21-28 26
10 Қизилқум 22 20-29 23
11 Сўғдиёна 22 17-32 17
12 Нефтчи 22 12-28 15

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Исмоил Гонсалвеш 12
2 Жавлон Иброхимов 10
3 Тиаго Безерра 10
4 Марат Бикмаев 9
5 Йован Жокич 8
6 Холмуҳаммедов Мурод 8
7 Зохид Абдуллаев 7
8 Элгужа Григалашвили 7
9 Сардор Рашидов 6
10 Исломбек Исоқжонов 6