Янгиликлар / Ҳалқаро майдон

Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақаларда ишлашади

28.11.2017 19:30 | Ҳалқаро майдон

Шу йилнинг 6-16 декабрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларда Клублар ўртасида Жаҳон Чемпионати бўлиб ўтади.

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов ушбу мусобақада ўз бригадаси билан иштирок этади. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади.

Шунингдек, 6-16 декабр кунлари Жанубий Осиё футбол федерацияси (SAFF) томонидан ўтказиладиган терма жамоалар иштирокидаги мусобақада Валентин Коваленко бош ҳакам, Руслан Серазитдинов эса ёрдамчи ҳакам сифатида ўйинларни бошқарадилар.Мазкур турнирда Жанубий Корея, Хитой, КДХР, Япония давлатлари терма жамоалари қатнашишини ҳам таъкидлаб ўтиш зарур.

Ушбу мусобақалар бир вақтда аёллар жамоалари ўртасида ҳам ўтказилади ва унда Ўзбекистондан Эдита Миробидова бош ҳакам, Зилола Раҳматова эса ёрдамчи ҳакам сифатида қатнашади.

2018 йилнинг 9-27 январ кунлари Хитойда ўтказиладиган 23 ёшгача ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида қуйидаги ҳакамларимиз иш олиб борадилар: Равшан Эрматов, Валентин Коваленко, Илгиз Танташев, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов.

Бундан ташқари, ўзбекистонлик ФИФА инструктори Фарҳод Абдуллаев ушбу мусобақага ҳакамлар йўриқчиси сифатида таклиф этилган. 

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 22 36-12 47
2 Локомотив 22 35-21 40
3 Бунёдкор 22 35-26 40
4 Навбаҳор 22 29-18 37
5 Металлург 22 24-29 33
6 Бухоро 22 23-28 32
7 Қўқон-1912 22 21-20 28
8 АГМК 22 26-28 26
9 Насаф 22 21-28 26
10 Қизилқум 22 20-29 23
11 Сўғдиёна 22 17-32 17
12 Нефтчи 22 12-28 15

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Исмоил Гонсалвеш 12
2 Жавлон Иброхимов 10
3 Тиаго Безерра 10
4 Марат Бикмаев 9
5 Йован Жокич 8
6 Холмуҳаммедов Мурод 8
7 Зохид Абдуллаев 7
8 Элгужа Григалашвили 7
9 Сардор Рашидов 6
10 Исломбек Исоқжонов 6