Янгиликлар

Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро семинарларда қатнашмоқда

28.11.2017 12:32 | Ҳалқаро майдон

Шу кунларда БААнинг Абу Даби шаҳрида ФИФА томонидан 2018 йилда ўтказиладиган Жаҳон Чемпионатига сараланган 36 нафар ҳакамларнинг ўқув-машғулот йиғини ўтказилмоқда.

Ушбу йиғинда ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов ҳам қатнашяпти. Ўқув-машғулот йиғини 30 ноябрга қадар давом этади.

Шунингдек, 25-30 ноябрь кунлари БААнинг Дубай шаҳрида ОФК томонидан ҳакамлар учун семинар ташкиллаштирилган бўлиб, у ерда ўзбекистонлик ҳакамлар аттестациядан ўтишмоқда. Аттестация давомида ҳакамлар жисмоний тайёргарлик бўйича тест синовлари топширишади, футбол ўйини қоидалари бўйича назарий имтиҳон ва видеоматериаллар асосида тайёрланган тестлардан ўтишади.

Ушбу семинарда Ўзбекистондан Асимов Азиз, Қосимов Шерзод, Шодмонов Ҳусниддин, Серазетдинов Руслан, Гайнуллин Тимур, Цапенко Андрей, Усмонов Алишер, Мирабидова Эдита, Сидорова Анна, Раҳматова Зилола ва Середа Кристина қатнашмоқда.