Янгиликлар

2018 йилги Осиё Чемпионлар Лигаси турнирига қуръа ташланди

06.12.2017 14:10 | Ҳалқаро майдон

Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида бугун, 6 декабрь куни 2018 йилги Осиё Чемпионлар Лигаси мусобақаси гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Маросим “JW Marriot” меҳмонхонасида ўтказилди. Ўзбекистон чемпиони ва мамлакат Кубоги соҳиби “Локомотив” клуби Ғарб минтақаси “B” гуруҳидан жой олди. Жамоа гуруҳ босқичида “Дуҳаил” (Қатар), “Ал-Ваҳда” (БАА) ҳамда “Зобаҳан” (Эрон) / “Аизавл” (Ҳиндистон) жуфтлиги ғолибига қарши баҳс олиб боради.

ОЧЛ–2018 турнири 
"А" гуруҳи 

“Дуҳаил” (Қатар)
“Ал-Ваҳда” (БАА)
“Локомотив” (Ўзбекистон)
“Зобаҳан” (Эрон) / “Аизавл” (Ҳиндистон) жуфтлиги ғолиби

Шунингдек, Ўзбекистоннинг яна иккита клуби – 2017 йилги чемпионатнинг кумуш медаль совриндори “Насаф” ва бронза медали эгаси “Пахтакор” гуруҳ босқичига чиқиш учун 2018 йил 30 январь куни плей-офф босқичида ўйнайди.

ОЧЛ–2018 турнири
Саралашнинг плей-офф босқичи
30 январь, сешанба

“Насаф” (Ўзбекистон) – “Ал-Файсали” (Иордания)
“Ал-Гарафа” (Қатар) – “Пахтакор” (Ўзбекистон )

“Насаф” плей-офф ўйинида ғалаба қозонса, “C” гуруҳидан жой олади ва “Персеполис” (Эрон), “Ал-Садд” (Қатар), “Ал-Васл” (БАА) клублари билан рақобатлашади. “Пахтакор” муваффақиятга эришса, “А” гуруҳига йўл олади ҳамда “Ал-Жазира” (БАА), “Ал-Аҳли” (Саудия Арабистони) ва “Тракторсози” (Эрон) жамоалари билан куч синашади. 

Маълумот учун, Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 12 февраль куни старт олади.