Янгиликлар / Ҳалқаро майдон

Ўзбекистон ОФКга аъзо футбол федерациялари техник рейтингида 9-ўринни сақлаб қолди

20.12.2017 19:41 | Ҳалқаро майдон

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) ташкилотга аъзо мамлакатлар федерацияларининг янги техник рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон 43.305 балл билан қитъада 9-ўринни банд этиб турибди. “Ғарб” минтақасида Ўзбекистон 5-мамлакат бўлиб турибди.

Мазкур рейтингни БАА 95.94 балл билан бошқариб турибди. Жанубий Корея эса 87.48 балл билан 2-поғонага жойлашган. “Кучли учлик”ни Хитой 86.671 балл билан якунлаб турибди.

Маълумот учун, ОФК техник рейтинги терма жамоаларнинг ФИФА рейтингидаги балларнинг 10 фоизи, тегишли ассоциациялар клубларининг ОЧЛ ва ОФК Кубоги халқаро мусобақаларида жамғарган балларининг 90 фоизидан ташкил топган.

Қайд этиш керакки, якуний техник рейтинг 2019 ва 2020 йиллардаги ОЧЛ ва ОФК Кубоги мусобақалари учун ОФКга аъзо мамлакат ферерациялари клубларига ажратиладиган квоталар сонига таъсир қилади.

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 22 36-12 47
2 Локомотив 22 35-21 40
3 Бунёдкор 22 35-26 40
4 Навбаҳор 22 29-18 37
5 Металлург 22 24-29 33
6 Бухоро 22 23-28 32
7 Қўқон-1912 22 21-20 28
8 АГМК 22 26-28 26
9 Насаф 22 21-28 26
10 Қизилқум 22 20-29 23
11 Сўғдиёна 22 17-32 17
12 Нефтчи 22 12-28 15

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Исмоил Гонсалвеш 12
2 Жавлон Иброхимов 10
3 Тиаго Безерра 10
4 Марат Бикмаев 9
5 Йован Жокич 8
6 Холмуҳаммедов Мурод 8
7 Зохид Абдуллаев 7
8 Элгужа Григалашвили 7
9 Сардор Рашидов 6
10 Исломбек Исоқжонов 6