Янгиликлар

ОЧЛ ва ОФК Кубоги ғолиблари учун бериладиган мукофот пуллари оширилди

08.01.2018 10:12 | Ҳалқаро майдон

Янги мавсумдан бошлаб Осиё Чемпионлар лигаси ва ОФК Кубоги мусобақаси ғолиблари учун бериладиган мукофот пуллари оширилди.

Бу ҳақида ОФК Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа ташкилотга аъзо барча футбол федерацияларига юборган мактубида маълум қилган. 

2018 йилда Осиё Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган клуб 4 миллион АҚШ доллари миқдорида мукофот пули олади. ОФК Кубоги ғолибига эса 1,5 миллион АҚШ доллари тақдим қилинади.

Шунингдек, Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа томонидан юборилган мактубда ОФК томонидан ўтказилаётган мусобақаларда иштирок этаётган жамоаларга тақдим қилинадиган мукофот пуллари ҳомийлар ва ҳамкорлар томонидан ажратилаётган маблағлар ҳисобига мунтазам равишда ошириб борилиши таъкидланган.