Янгиликлар / Ҳалқаро майдон

“Локомотив” ОЧЛни йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади

12.02.2018 18:12 | Ҳалқаро майдон

 

Йил бошиданоқ терма жамоаларимиз ҳам, клубларимиз ҳам мухлисларга чинакам футбол мавсумини тақдим этишмоқда. Олимпиячиларимиз ва “Насаф”нинг муваффақиятларини бугун “Локомотив” ҳам давом эттирди. “Локомотив” Осиё Чемпионлар Лигасининг бирингчи турида БААнинг “Ал-Вахда” жамоасини қабул қилди. Томошабинларга деярли тўла стадионда кечган ўйинда майдон эгалари ишончли тарзда ғалаба қозонишди. Таркиби номдор футболчилардан иборат, бунинг устига Сардор Рашидовдек хорижда тажриба орттириб қайтган футболчиларни жамлай олган “Локомотив” рақиблар дарвозасига жавобсиз бешта гол йўллашди.

 

Биринчи бўлимда Нивалдо дастлабки голга муаллифлик қилдию, майдонни Сардорга бўшатиб берди. Иккинчи бўлимда эса “темирйўлчилар” рақиблар дарвозасига голлар ёмғирини ёғдиришди. Айниқса, Икром Алибоевнинг майдон марказидан тўпни дарвозабон усти оша дарвоза тўрига тушириши нафақат турнинг, балки ОЧЛнинг мавсум охирига қадар чиройли голи бўлиб янграса не ажаб.

Сардор Рашидовнинг ўзига хос дриблинглари мухлислар олқишига сазовор бўлди, унинг томонидан киритилган гол ҳам чиройли акс олди. Яна бир голга рақибларнинг ўзлари муаллифлик қилиб қўя қолишди. Икром Алибоевнинг учрашув сўнгги дақиқаларида киритган иккинчи голи эса ҳисобни янада йирик бўлишини таъминлади.

 

“ЛОКОМОТИВ” (Ўзбекистон) – “АЛ ВАҲДА” (БАА) - 5:0.

ОЧЛ-2018. “B” гуруҳи. 1-тур

Ҳакамлар:  Тожо Минору, Очи Шинжи, Такаги Такуми (барчаси Япониядан), Чоримурот Қурбонов (Туркманистон).

“Локомотив” (Ўзбекистон): Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе, Нивалдо (Сардор Рашидов, 36), Садриддин Абдуллаев, Икром Алибоев, Марат Бикмаев, Сардор Мирзаев (Шерзод Каримов, 83), Ислом Тўхтахўжаев, Санжар Шоаҳмедов (Игорь Йелич, 76), Шуҳрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев.

"Ал Ваҳда" (БАА): Рашид Ал Сувайди, Салим Султон Ал Шаржи, Муҳаммад Абдулбосит (Ҳалил Иброҳим, 79),  Исмоил Матар, Муҳаммад Салим (Муҳаммад Ал Шаҳи, 56), Носир Абдулходи (Муҳаммад Рашид, 63), Холид Иброҳим, Балаж Жужак, Аҳмад Салмон, Аҳмад Рашид, Муҳаммад Салмон.

Гол: Нивалдо (25), И. Алибоев (53, 86),  Сардор Рашидов (58) - Салим Султон Ал Шаржи (55, ўз дарвозасига).

Огоҳлантиришлар: Салим Султон Ал Шаржи (34), Балаж Жужак (41).

Назоратчи  -  Иноят Маъсуд (Эрон)

 

Комиссар  -  Чан Ка Чунг (Гонг Конг).

 

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 22 36-12 47
2 Локомотив 22 35-21 40
3 Бунёдкор 22 35-26 40
4 Навбаҳор 22 29-18 37
5 Металлург 22 24-29 33
6 Бухоро 22 23-28 32
7 Қўқон-1912 22 21-20 28
8 АГМК 22 26-28 26
9 Насаф 22 21-28 26
10 Қизилқум 22 20-29 23
11 Сўғдиёна 22 17-32 17
12 Нефтчи 22 12-28 15

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Исмоил Гонсалвеш 12
2 Жавлон Иброхимов 10
3 Тиаго Безерра 10
4 Марат Бикмаев 9
5 Йован Жокич 8
6 Холмуҳаммедов Мурод 8
7 Зохид Абдуллаев 7
8 Элгужа Григалашвили 7
9 Сардор Рашидов 6
10 Исломбек Исоқжонов 6