Янгиликлар / Ҳалқаро майдон

Бугун “Насаф” жамоаси ОЧЛ гуруҳ ўйинларидаги иштирокини бошлайди

13.02.2018 12:11 | Ҳалқаро майдон

 

 

Кеча Осиё Чемпионлар Лигасининг 1-тур ўйинларини муваффақиятли бошлаб берган “Локомотив” жамоаси ўзбекистонлик футбол ишқибозларига хуш кайфият улашганди. Мухлислар ҳудди шундай хурсандчиликни бугун “Насаф” жамоаси ҳам давом эттиришига умид билдиришмоқда.

“Аждарлар” Тошкент вақти билан соат 18.45да Эроннинг “Персеполис” жамоасига қарши сафарда майдонга тушишади. Рўзиқул Бердиев шогирдларининг бу галги рақиблари анойилардан эмас – “Персеполис” ўз мамлакати чемпионатининг ўн карра ғолиби сифатида рекордчи ҳисобланади, ОЧЛнинг етти карра иштирокчиси, ўтган мавсумда мусобақанинг ярим финалигача етиб борган, айни пайтда ички чемпионатда яқин таъқибчисини ўн тўрт очкога ортда қолдирган ҳолда деярли навбатдаги чемпионликни ҳам ҳал қилиб улгурган жамоа ҳисобланади. Бу клубда ўз даврида Али Карими, Али Даи, Меҳди Маҳдавикия каби машҳур футболчилар тўп суришган.

  Кеча бўлиб ўтган матбуот анжуманида “Персеполис” жамоаси бош мураббийи Бранко Иванкович “Насаф”ни обдан ўрганганини, кучли клубга қарши ўйин қийин кечишини, аммо кўпминг сонли мухлислари қўллаб-қувватлашлари фойдасига ҳам ғалаба қозонишларига ишонаётганини гапириб ўтди. “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев эса 70 минг томошабинга мўлжалланган стадион агар мухлисларга тўлиб-тошадиган бўлса бу шогирдларига ортиқча босим бермаслигини, аксинча, футболчилар бундай жараёнда эркин ҳаракат қилишларини, фақат муваффақият қозонган ҳолда миллионлаб ўзбекистонлик мухлисларига байрам кайфияти ато этишларини таъкидлади...  

 

ОЧЛ-2018. “С” гуруҳи, 1-тур

“Персеполис” (Эрон) – “Насаф” (Ўзбекистон)

Теҳрон шаҳри. “Озодий” стадиони.

Ҳакамлар: Ким Донг Жин, Сунг Бонкюн, Квак Суюнгсун (барчаси Ж.Кореядан)

Захира ҳаками - Дмитрий Машенцев (Қирғизистон)

Назоратчи - Муҳаммад Басил Алҳажжар (Сурия)

Комиссар -  Сивакумар (Сингапур).

 

Ўйин Тошкент вақти билан соат 18:45да бошланади.  

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 17 27-9 39
2 Бунёдкор 16 24-15 32
3 Локомотив 17 29-18 31
4 Навбаҳор 16 22-12 28
5 Бухоро 16 20-22 25
6 Металлург 16 16-20 23
7 Қўқон-1912 17 15-15 21
8 Насаф 16 18-18 19
9 Қизилқум 16 16-23 16
10 Сўғдиёна 16 13-22 15
11 АГМК 17 14-24 14
12 Нефтчи 16 8-24 7

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Марат Бикмаев 9
2 Тиаго Безерра 8
3 Жавлон Иброхимов 8
4 Элгужа Григалашвили 7
5 Холмуҳаммедов Мурод 7
6 Исмоил Гонсалвеш 7
7 Зохид Абдуллаев 6
8 Йован Жокич 6
9 Филип Раевац 5
10 Сардор Рашидов 5