Янгиликлар / Ҳалқаро майдон

ОЧЛ: «Локомотив» Доҳада мағлубиятга учради

07.03.2018 10:39 | Ҳалқаро майдон

 

 

 

Ўйин гарчи деярли тенг курашлар остида кечса-да, биринчи бўлимнинг 25-дақиқасигача “темирйўлчилар” ўз дарвозаларидан учта тўп ўтказиб юбордилар.

Иккинчи бўлимда эса “Локомотив” ҳам мағлубиятнинг чораси сифатида рақиб дарвозаси томон кетма-кет ҳужум уюштирди. Бу эса ўз самарасини берди. Сардор Мирзаев ўрнига майдонга тушган Нивалдо дарвозабон билан бирга-бир чиқан ҳолда дарвоза тўрини нишонга ола билди. Орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас Марат Бикмаев дарвозабонни олдинга чиқиб кетганидан фойдаланиб, тўпни унинг устидан ошириб ташлаган ҳолда иккинчи тўпга муаллифлик қилди. Шундан кейин ҳам “Локомотив” аъзоларида бир неча бор гол уриш имкониятлари туғилди, бироқ уларнинг аксариятида аниқлик етишмади. Шу тариқа “темирйўлчилар” сафардан очкосиз қайтишга мажбур бўлишди. 

 

 

ОЧЛ-2018. Гуруҳ босқичи.

“Ал Дуҳаил” (Қатар) – “Локомотив” - 3:2

6 март.  Доҳа.  “Абдуллоҳ бин Ҳалифа” стадиони

Ҳакамлар: Кристофер Жеймс Бит, Эшли Уарвик Ичем,а Антон Шчетинин (учаласи ҳам Австралиядан).

Тўртинчи ҳакам: Тимур Файзуллин (Қирғизистон)

 

"Ал Дуҳаил": Амин Лекомт, Мурод Нажи, Лукас Мендес, Султон Ал Браке, Муҳаммад Муса, Юсуф Мсакни, Нам Тэ Хи, Луиз Жуниор, Карим Будиаф (Б. Алрави, 72) , Алмуаз Али (И. Муҳаммад, 69), Юсуф Эл Араби.

"Локомотив": Игнатий Нестеров, Санжар Шоаҳмедов, Олег Зотеев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Ислом Тўхтахўжаев, Садриддин Абдуллаев (Диёржон Туропов, 57), Сардор Рашидов (Ҳусниддин Ғофуров, 80),  Сардор Мирзаев (Нивалдо, 56), Кахи Махарадзе, Икром Алибоев, Марат Бикмаев.

 

Голлар: Юсуф Эл Араби (9, 19), Юсуф Мсакни (24) - Нивалд (58), Марат Бикмаев (59).

Огоҳлантиришлар: М.Бикмаев (41), Д.Туропов (89).

Ҳакамлар назоратчиси -  Комалесваран Санкар (Ҳиндистон).

 

Комиссар -  Тун Тун Аунг (Мьянма).

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 14 22-8 30
2 Навбаҳор 14 20-8 27
3 Бунёдкор 14 20-14 26
4 Бухоро 14 20-17 25
5 Локомотив 14 21-15 22
6 Металлург 14 14-18 20
7 Насаф 14 16-14 18
8 Қизилқум 14 15-19 16
9 Қўқон-1912 14 9-12 15
10 АГМК 14 12-18 13
11 Сўғдиёна 14 10-21 12
12 Нефтчи 14 5-20 6

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Элгужа Григалашвили 7
2 Гонсалвеш Исмоил 7
3 Тиаго Безерра 6
4 Жавлон Иброхимов 5
5 Йован Жокич 5
6 Марат Бикмаев 5
7 Бобур Абдихолиқов 4
8 Жалолиддин Машарипов 4
9 Зохид Абдуллаев 4
10 Азизбек Турғунбоев 4