Янгиликлар / Ҳалқаро майдон

ОЧЛ: “Локомотив” нафақат ютуқни, ҳатто дурангни ҳам бой берди

12.03.2018 19:20 | Ҳалқаро майдон

 

 

Осиё Чемпионлар лигаси тўртинчи турида Қатарнинг “Ал Дуҳайл” жамоасини ўз майдонида қабул қилган “Локомотив” кутилмаганда мағлубиятга учради.

 

Ўйин гарчи тенг курашлар остида ўтган бўлса-да, ҳар иккала жамоа томонидан ғалабага бўлган иштиёқни кузатиш қийин кечди. Ҳар иккала жамоа ҳам яратилган хавфли вазиятларни голга айлантиришда кўп хатоликларга йўл қўйишди. “Ал Дуҳайл”нинг хатоликларига кўп холларда Игнатий Нестеров сабабчи бўлди – бир неча бор муқаррар голларни қайтаришга эришди, мезбонларнинг вазиятларида эса аниқлик етишмади. Сардор Рашидовнинг голидан кейин ютуқни сақлаб қолиш мумкин бўлган ҳолатда, аввалига рақибларига пенальти “совға” қилинди, кейинги, учрашувнинг қўшимча вақтида киритилган голда эса бутун жамоанинг хатоси кўзга ташланди.    

“Локомотив” гуруҳдан чиқиш имкониятини пасайтириб юборди.

 

“Локомотив” (Ўзбекистон) – “Ал Дуҳаил” (Қатар) - 1:2

ОЧЛ. 4-тур. Тошкент.  “Локомотив” стадиони.

Ҳакамлар: Кимура Хироюки, Очи Шинжи,  Нишихаши Исао (барчаси Япониядан).

"Локомотив": Игнатий Нестеров, Олег Зотеев, Кахи Махарадзе, Шуҳрат Муҳаммадиев (Салим Мустафоев, 88), Ислом Тўхтахўжаев, Санжар Шоаҳмедов (Диёр Туропов, 79), Садриддин Абдуллаев, Икромжон Алибоев, Марат Бикмаев, Сардор Рашидов (Нивалдо, 66), Сардор Мирзаев.

"Ал Дуҳаил": Носир Ал Язиди, Лукас Мендес, Бассам Ҳусҳам (Исмоил Муҳаммад, 45), Султон Ал Брак, Муҳаммад Мусо (Мурод Нажи, 68), Юсуф Мсакни, Карим Будиаф, Дами Траоре, Нам Тай Хи, Луис Жуниор (Али Моез, 82), Юсуф Ал Араби.

Голлар: С.Рашидов (35) - Ал Араби (89-пенальтидан, 90+3)

Огоҳлантиришлар: К.Махарадзе (73), О.Зотеев (90) - Муса (22).

Комиссар -  Донг Жинг (Хитой).

 

Назоратчи - Кадҳум Ауда Лазим ал-Саиди (Ироқ).

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 21 32-12 44
2 Локомотив 22 35-21 40
3 Бунёдкор 22 35-26 40
4 Навбаҳор 21 29-16 37
5 Металлург 22 24-29 33
6 Бухоро 22 23-28 32
7 Қўқон-1912 22 21-20 28
8 АГМК 22 26-28 26
9 Насаф 21 21-24 26
10 Қизилқум 21 18-29 20
11 Сўғдиёна 22 17-32 17
12 Нефтчи 22 12-28 15

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Тиаго Безерра 10
2 Жавлон Иброхимов 10
3 Марат Бикмаев 9
4 Исмоил Гонсалвеш 9
5 Йован Жокич 8
6 Холмуҳаммедов Мурод 8
7 Элгужа Григалашвили 7
8 Зохид Абдуллаев 7
9 Филип Раевац 6
10 Сардор Рашидов 6