Янгиликлар

ОЧЛ: «Насаф» Қатарда йирик ҳисобда енгилди

13.03.2018 23:58 | Ҳалқаро майдон

 

Қаршининг “Насаф” жамоаси ОЧЛ гуруҳ босқичининг 4-турида сафарда йирик ҳисобда ютқазиб қўйди. Жаҳонга машҳур футболчи Хави тўп сураётган Қатарнинг “Ал Садд” клубига қарши майдонга тушган қаршиликлар ўз дарвозаларидан жавобсиз тўртта тўп ўтказиб  юборишди.

 

Ушбу жамоаларнинг Қаршида кечган дастлабки ўйинида Рўзиқул Бердиев шогирдлари ажойиб хатти-ҳаракатлари, қолаверса мухлисларининг далдаси эвазига рақибларини мағлуб этишнинг уддасидан чиққандилар, Доҳада эса бунинг акси бўлди...

 

“Ал Садд” (Қатар) – “Насаф” - 4:0.

Доха.  “Жассим Бин Ҳамад” стадиони.

Ҳакамлар: Аҳмад Ал Кафф, Абубакр Аламри,  Рашид Ал Гайти (барчаси Уммондан).

“Ал Садд”: Саад Алшийб, Педро Мигел, Ҳамрун Жугурта, Хави (Ҳасан Ал Ҳайдос, 60), Бағдод Бунеджа, Ҳамид Исмоил, Абдулкарим Ҳасан, Буалим Хоки, Салим Али Алхажри, Аҳмад Суҳайил (Ёсир Абубакр, 81), Акром Афиф (Али Асадалла, 74). 

 

“Насаф”: Санжар Қувватов, Азизжон Ғаниев, Одилжон Ҳамробеков,  Бобир Абдухолиқов, Шароф Муҳитдинов, Игорь Голбан, Ислом Рашидхонов (Жаҳонгир Алиев, 66), Славко Лукич, Драган Черан (Ислом Кенжабоев, 21), Жасур Ҳасанов (Санжар Рашидов, 78), Умарбек Эшмуродов.

Голлар: Хави (3), Абдулкарим Ҳасан (15),Бағдод Бунеджа (43), Жугурта Ҳамрун (70).

Огоҳлантириш: Ж.Ҳасанов (45).

Назоратчи - Виктор Колпаков (Қирғизистон).

Комиссар - Абдулғаффор Абдулҳамад (Мальдив ороллари).