Янгиликлар / Ҳалқаро майдон

ОЧЛ-2018: “Локомотив” сафарда “Ал Ваҳда”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

04.04.2018 00:11 | Ҳалқаро майдон

 

Тошкентнинг "Локомотив" клуби ОЧЛ гуруҳ босқичи 5-турида сафарда БААнинг "Ал Ваҳда" клубига қарши майдонга тушди ва йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида устунликка эришган "Локомотив" 4-дақиқадаёқ рақиб дарвозасига гол урди. Учрашувнинг қолган дақиқалари ҳам "Локомотив" устунлигида кечди ва темирйўлчилар якунда йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Таъкидлаш лозим, "Локомотив" клуби ушбу ғалабадан сўнг очколарини 6тага етказди ва кейинги босқичга чиқиш учун имкониятини сақлаб турибди. Темирйўлчилар сўнгги турда ўз майдонида Эроннинг "Зобаҳан" клубини қабул қилади ва ушбу учрашувда ғалаба қозона олса, плей-оффга йўлланма олади.

ОЧЛ

"B" гуруҳи, 5-тур
"Ал Ваҳда" (БАА) - "Локомотив" (Ўзбекистон) - 1:4

Голлар: Ҳ. Иброҳим - Сардор Мирзаев 4, 39, Санжар Шоаҳмедов 55, Аҳмед Рашид (автогол) - Ҳолиб Иброҳим 89,

"Ал Ваҳда": 1.Муҳаммад Ал Шамси, 37.Аҳмед Рашид, 2.Муҳаммад Ал Менҳали, 23.Рим Чанг-Ву, 19.Ҳолид Ал Данҳани, 8.Ҳамдан Ал Камали, 15.Носир Абдулходи, 10.Исмоил Матар, 9.Мурод Батна, 11.Себастьян Таглиабу, 42.Муҳаммад Ал Акбари.

"Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 5.Кахи Махарадзе, 88.Игорь Йелич, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 7.Садриддин Абдуллаев, 9.Икром Алибоев, 22.Санжар Шоаҳмедов, 15.Сардор Мирзаев, 10.Марат Бикмаев, 6.Нивалдо.

 

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 17 27-9 39
2 Бунёдкор 17 25-16 33
3 Навбаҳор 17 24-12 31
4 Локомотив 17 29-18 31
5 Бухоро 17 20-22 26
6 Металлург 17 17-21 24
7 Қўқон-1912 17 15-15 21
8 Насаф 17 18-18 20
9 Қизилқум 17 16-23 17
10 Сўғдиёна 17 13-24 15
11 АГМК 17 14-24 14
12 Нефтчи 17 8-24 8

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Марат Бикмаев 9
2 Жавлон Иброхимов 8
3 Тиаго Безерра 8
4 Исмоил Гонсалвеш 7
5 Элгужа Григалашвили 7
6 Холмуҳаммедов Мурод 7
7 Зохид Абдуллаев 6
8 Йован Жокич 6
9 Филип Раевац 5
10 Сардор Рашидов 5