Янгиликлар

ОЧЛ: Бугун “Насаф” БААда “Ал Васл”га, эртага эса “Локомотив” Тошкентда Эроннинг “Зоб Ахан” жамоасига қарши майдонга тушади

16.04.2018 10:34 | Ҳалқаро майдон

 

 

Бугун ва эртага Осиё Чемпионлар Лигасида иштирок этаётган “Насаф” ҳамда “Локомотив” жамоалари гуруҳдаги сўнгги учрашувини ўтказишади. Қаршиликлар барча гуруҳларда 3-ўринни эгаллаган жамоалар орасида 7 очко билан энг яхши кўрсаткич ҳосил қилиб турса-да, навбатдаги босқичга чиқа олмаслиги маълум бўлиб улгурган. Шундай бўлса-да, Рўзиқул Бердиев шогирдлари сафарда “Ал Васл”га қарши ўйинда мухлислар ҳурмати юзасидан муваффақият қозонишни мақсад қилган Мазкур учрашувни   Амирул Изван Ёқуб бошчилигидаги малайзиялик ҳакамлар бошқаришади. Ўйин бугун, 16 апрелда Тошкент вақти билан 20:00да бошланади.

 

Гарчи мамлакат чемпионатида ишлари юришмай турган бўлса-да, Осиё миқёсидаги мусобақада кўнгилдагидек иштирок этаётган “Локомотив” гуруҳдаги сўнгги турни ҳар доимгиданда кўтаринки руҳда, жанговар ҳолатда ўтказишга шай турибди. Сабаби,  эртага “Локомотив” стадионида Эроннинг “Зоб Ахан” клубига қарши ўтадиган ўйинда “темийўлчилар”нинг навбатдаги босқичга чиқиш имконияти бор. Бунинг учун Андрей Микляев шогирдлари ҳар қандай ҳисобда ғалаба қозониши талаб этилади. Дуранг эса вакилларимизни қаноатлантирмайди, сабаби биринчи даврада Исфахонда ўтган ўйинда эронликлар ютуққа эришганди. Учрашувни  Ко Хюнг Жин бошчилигидаги Жанубий кореялик ҳакамлар бошқаришади. Ўйин 17 апрелда, соат 19:00да бошланади. Стадионга кириш чипталари бепул тарқатилмоқда.

 

ОЧЛ-2018.

“С” гуруҳи, 6-тур.

“Ал Васл” (БАА) – “Насаф” (Ўзбекистон)

16 апрель. “Ал Васл” стадиони. Бошланиш вақти 20:00.

Ҳакамлар: Амирул Изван Ёқуб, Юсри Бин Муҳаммад, Ази Бин Зайнал, Жуффри Бин Али (барчаси Малайзиядан).

Назоратчи - Халил Ал Ҳамди (Саудия Арабистони)

Комиссар - Парк Сунг Кюн (Жанубий Корея)

 

В” гуруҳи, 6-тур.

“Локомотив” (Ўзбекистон) – “Зоб Аҳан” (Эрон)

17 апрель. “Локомотив” стадиони. Бошланиш вақти 19:00.

Ҳакамлар: Ко Хюнг Жин, Юн Кванг Еол, Ким Юнг Ҳа, Чаи Санг Хёп (барчаси Жанубий Кореядан).

Назоратчи - Моҳд Али Бин Самад (Сингапур).

 

Комиссар - Чеунг Ҳин Чунг (Гонконг).