Янгиликлар

Иван Нагаев “Локомотив”дан кетди

05.01.2017 16:26 | Олий лига

Амалдаги Ўзбекистон чемпиони ва Кубоги соҳиби Тошкентнинг “Локомотив” клуби ҳужумчиси Иван Нагаев “Локомотив”ни тарк этган.

Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди. Ўтган мавсумда деярли ўйин амалиётига эга бўлмаган ҳужумчи “Локомотив” сафида барча расмий турнирларда 6та учрашувда майдонга тушган ва 2та гол урган.

 

“Локомотив” истеъдодли ҳужумчига клубдаги фаолияти, клуб ривожига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдиради ва унга келгуси фаолиятида омад тилайди, дейилади “Локомотив” расмий сайтидаги хабарда.