Янгиликлар

Вадим Чемиртан “Бунёдкор” билан шартнома имзолади

08.01.2017 19:51 | Олий лига

Олдинги мавсумни “Бухоро” сафида ўтказган молдовалик ҳужумчи Вадим Чемиртан Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби билан шартнома имзолади.

“Бунёдкор” клуби расмий сайти молдовалик ҳужумчи билан шартнома имзоланганини расман тасдиқлади. Унга кўра, Молдова терма жамоаси ҳужумчиси кейинги мавсумни “Бунёдкор” сафида бошлайди.

 

Эслатиб ўтамиз, Вадим Чемиртан ўтганм мавсумнинг иккинчи ярмида “Бухоро” сафига келиб қўшилган ва 13та ўйинда 9та гол уришга муваффақ бўлган эди.