Янгиликлар

ОЧЛ–2017. “Бунёдкор” ўз майдонида “Зоб Аҳан”га мағлуб бўлди

13.03.2017 22:46 | Олий лига

Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 турнири “С” гуруҳи 3-турида “Бунёдкор” жамоаси Тошкентда Эроннинг “Зоб Аҳан” жамоасига қарши баҳс олиб борди ва 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Учрашувнинг 55-дақиқасида “Зоб Аҳан”нинг гондураслик ҳужумчиси Жерри Бенгстон ҳисобни очган бўлса, 90-дақиқада Муртазо Табризи пенальтидан гол урди ва якуний ҳисоб 0:2 кўринишини таъминлади.

Қайд этиш керакки, “Бунёдкор” 63-дақиқадан бошлаб 1 киши кам бўлиб ҳаракат қилди. Вадим Чемиртан рақибига нисбатан қўпол ўйнагани учун қизил карточка олди.

Шундай қилиб, Сергей Лушчан жамоаси гуруҳ босқичидаги қаторасига учинчи ўйинда мағлубиятга учради. “Зоб Аҳан” очколари сонини 4 тага етказиб олди.

ОЧЛ–2017. “С” гуруҳи, 3-тур

Тошкент, “Бунёдкор” стадиони

13 март, душанба

“Бунёдкор” (Ўзбекистон) – “Зоб Аҳан” (Эрон) 0:2

Голлар: Жерри Бенгстон (55), Муртазо Табризи (90)

Огоҳлантириш: Алишер Саноев (90)

Четлатиш: Вадим Чемиртан (63)

“Бунёдкор”: 25.Муроджон Зуҳуров, 2.Рустамжон Ашурматов, 5.Жавлон Мирабдуллаев, 7.Душан Мичич, 8.Жавлон Иброҳимов, 9.Шаҳзодбек Нурматов (20.Сардорбек Азимов, 74), 11.Вадим Чемиртан, 17.Достонбек Ҳамдамов, 19.Нурилло Тўхтасинов (16.Алишер Саноев, 70), 29.Отабек Шукуров (97.Жавоҳир Эсонқулов, 53), 30.Хуршид Ғиёсов.

“Зоб Аҳан”: 12.Муҳаммадрашид Мазаҳери, 2.Муҳаммад Нежад Меҳди, 3.Воҳид Муҳаммадзода, 6.Маҳди Маҳдипур, 7.Сайид Муҳаммадризо, 10.Эҳсон Паҳлавон, 18.Али Ҳамам, 23.Даниал Эсмоилфар, 24.Меҳрон Деракшанмеҳр, 27.Жерри Бенгстон (11.Муртазо Табризи, 76), 30.Маҳли Ражабзода (9.Рабиҳ Атая, 81).