Янгиликлар

Олий Лига тақвимида ўзгариш

14.03.2017 10:29 | Олий лига

Олий Лига 3-туридан ўрин олган “Навбаҳор” ҳамда “Нефтчи” клублари ўртасидаги ўйин, Намангандаги стадионда “Наврўз” байрамига бағишланган тадбирлар ўтказилиши туфайли 18 март кунидан 16 мартга кўчирилди. Мазкур жамоаларнинг Ёшлар Биринчилиги доирасидаги ўйини эса 15 март куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, 3-турдан ўрин олган “Металлург” – “Локомотив” ҳамда “Бунёдкор” – “Насаф” учрашувлари ҳам қолдирилган эди.