Янгиликлар / Pepsi Суперлига

Олий Лига назоратчи ва ҳакамлари учун ўқув-амалий семинарлар ташкил этилади

04.07.2017 15:33 | Pepsi Суперлига

2 июль куни Ўзбекистон Биринчилигида фаолият олиб борадиган ҳакамлар ва назоратчилар учун ўқув-амалий семинар ташкил этилди. Семинар давомида ҳакамлар жисмоний тайёргарлик бўйича тест топшириб, ўйин эпизодлари бўйича бир қатор қўлланмалар муҳокама қилди.

Шунингдек, худди шундай семинар Олий Лигада фаолият кўрсатадиган ҳакамлар ва назоратчилар учун ҳам ташкил қилинади. Режага кўра, 6 июль куни Олий Лигада фаолият кўрсатадиган назоратчилар учун видеосеминар ташкил қилинса, 7 июль куни ҳакамлар учун машғулотлар ўтказилади.

Унда ҳакамлар соат 07:30 дан бошлаб жисмоний тайёргарлик бўйича тест топширади, соат 13:30 дан эса видеоэпизодлар ёрдамида футбол қоидалари бўйича семинар ўтказилади.

Ушбу семинарларда барча турдаги ОАВ ходимлари иштирок этишлари мумкин.

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 14 22-8 30
2 Навбаҳор 14 20-8 27
3 Бунёдкор 14 20-14 26
4 Бухоро 14 20-17 25
5 Локомотив 14 21-15 22
6 Металлург 14 14-18 20
7 Насаф 14 16-14 18
8 Қизилқум 14 15-19 16
9 Қўқон-1912 14 9-12 15
10 АГМК 14 12-18 13
11 Сўғдиёна 14 10-21 12
12 Нефтчи 14 5-20 6

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Гонсалвеш Исмоил 7
2 Элгужа Григалашвили 7
3 Безерра Тиаго 6
4 Иброхимов Жавлон 5
5 Йован Жокич 5
6 Марат Бикмаев 5
7 Омонов Арслонмурод 4
8 Раевац Филип 4
9 Неманья Йованович 4
10 Азамат Алланиёзов 4