Янгиликлар

«Бунёдкор» – Ўзбекистон Кубоги–2017 мусобақасининг илк финалчиси

06.10.2017 17:58 | Олий лига

«Бунёдкор» футбол клуби Ўзбекистон Кубоги мусобақасининг иккинчи ярим финалида Самарқанднинг «Динамо» футболчиларига қарши баҳс олиб борди.

Тошкентда бўлиб ўтган илк ўйинда нурсиз дуранг қайд этилганди. Самарқанддаги беллашувда «Бунёдкор» 2:0 ҳисобида «Динамо»ни таслим қилди ва турнирнинг дастлабки финалчисига айланди.

Ўзбекистон Кубоги, 1/2  финал
Жавоб учрашуви
6 октябрь, жума

«Динамо» (Самарқанд) – «Бунёдкор» (Тошкент) – 0:2. 3123 томошабинлар.

Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий) – 7,5, О. Жумаев (Навоий) – 8,1, Р. Самандаров (Навоий) – 8,3, А. Эргашев (Тошкент) - 8

Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).

Голлар: О. Шукуров (19), М. Қосимов (45).

Огоҳлантиришлар: А. Сафаров (24), Т. Жўраев (58), С. Сулайманов (74), М. Исаев (82), Д. Азимов (90) – Д. Аҳмадалиев (45+1).

Четлатиш: А. Сафаров (иккинчи огоҳлантириш, 41).

Дастлабки учрашув – 0:0.