Янгиликлар

Олий Лига 27-тур учрашувлари сарҳисоби

06.11.2017 14:42 | Олий лига

3-4 ноябрь кунлари Олий Лига жамоалари мамлакат чемпионатининг 27-тур ўйинларини ўтказишди.

27-тур сиз-у бизга бир қатор кутилган ва кутилмаган натижаларни тақдим этди.

 

27-тур учрашувлари:

“Нефтчи” (Фарғона) – “Локомотив” (Тошкент) 0:0.

“Сўғдиёна” (Жиззах) – “Пахтакор” (Тошкент) 0:1.

“Бунёдкор” (Тошкент) – “Навбаҳор” (Наманган) 2:2.

“Олмалиқ” (Олмалиқ) – “Шўртан” (Ғузор) 3:1.

“Насаф” (Қарши) – “Металлург” (Бекобод) 2:0.

“Бухоро” (Бухоро) – “Қўқон-1912” (Қўқон) 2:2.

“Қизилқум” (Навоий) – “Динамо” (Самарқанд) 1:0.

“Машъал” бу турда дам олди.

 

27-тур доирасида мусобақа жадвали пешқадами “Локомотив” сафарда “Нефтчи” билан дуранг ўйнади. Пешқадамлар сафида бораётган “Насаф” ҳамда “Пахтакор” эса ғалаба қозонишди. Натижада “Локомотив” ҳамда унинг таъқибчилари ўртасидаги фарқ бироз қисқарди.

3та учрашувда дуранг қайд этилди. 1та ўйинда меҳмон жамоа ғалабага эришди. Яна 3та беллашув эса мезбонларнинг ғалабаси билан якунига етди. 27-турда жамоаларнинг дарвозалари умумий ҳисобда 16 марта ишғол этилди. “Локомотив”га қарши ўйинда “Нефтчи” футболчиси Муҳсинжон Убайдуллаев рақиб дарвозаси томон белгиланган пенальтини аниқ амалга ошира олмади.

27-турда стадионларимизга жами 31473 нафар ишқибоз ташриф буюрди. Энг кўп томошабин йиққан учрашув “Бухоро” ҳамда “Қўқон” жамоалари қарама-қаршилиги бўлди. Мазкур ўйинни 14605 нафар мухлис бевосита стадиондан кузатди.

Томошабинлар ташрифи:

“Бухоро” (Бухоро) – “Қўқон-1912” (Қўқон) 2:2. 14605 томошабин.

“Қизилқум” (Навоий) – “Динамо” (Самарқанд) 1:0. 8107 томошабин.

“Насаф” (Қарши) – “Металлург” (Бекобод) 2:0. 3450 томошабин.

“Сўғдиёна” (Жиззах) – “Пахтакор” (Тошкент) 0:1. 2350 томошабин.

“Нефтчи” (Фарғона) – “Локомотив” (Тошкент) 0:0. 1121 томошабин.

“Олмалиқ” (Олмалиқ) – “Шўртан” (Ғузор) 3:1. 1112 томошабин.

“Бунёдкор” (Тошкент) – “Навбаҳор” (Наманган) 2:2. 728 томошабин.

 

27-турда ҳакамлар 30 марта ўз чўнтакларидан сариқ карточка олишга мажбур бўлишди. Бу турда ҳеч бир футболчи майдондан четлатилгани йўқ.

27-турдан сўнг Олий Лига мусобақа жадвалида айтарли ўзгаришлар юзага келгани йўқ. Жадвал эса айни пайтда қуйидагича кўриниш олган:

 

 

ЖАМОА

Ў

Ғ

Д

М

Т-Н

О

1

 Локомотив

27

19

4

4

57-17

61

2

 Насаф

27

18

2

7

51-17

56

3

 Пахтакор

27

16

5

6

42-24

53

4

 Бунёдкор

27

12

10

5

37-24

46

5

 Бухоро

27

12

7

8

41-35

43

6

 Қўқон-1912

27

11

8

8

38-38

41

7

 Навбаҳор

27

10

10

7

34-34

40

8

 Машъал

27

10

8

9

31-29

38

9

 Олмалиқ

27

10

8

9

27-28

38

10

 Металлург

27

10

4

13

38-37

34

11

 Қизилқум

27

8

9

10

28-34

33

12

 Динамо

27

7

8

12

19-29

29

13

 Сўғдиёна

27

7

7

13

30-45

28

14

 Нефтчи

27

5

9

13

21-45

24

15

 Шўртан

27

7

2

18

27-48

23

16

 Обод

27

2

3

22

15-52

9