Янгиликлар / Pepsi Суперлига

Жалолиддин Машарипов: Одатда 12та клуб қатнашадиган лигада учрашувлар анча кескин кечади

30.12.2017 15:16 | Pepsi Суперлига

Ўзбекистоннинг профессионал футбол клублари ўртасидаги 2018 йил учун футбол бўйича мусобақалар регламенти тасдиқланди.

2018 йил учун футбол бўйича мусобақалар регламентидаги талаблар олдинги йиллардагидан анча ўзгарди ва такомиллаштирилди. Ушбу ўзгаришлар ҳақида маҳоратли футболчи Жалолиддин Машарипов ҳам ўз фикрларини билдирди:

- Футболчи сифатида менга доимо кучли жамоаларга қарши ўйнаш ёқади. Кеча тасдиқланган регламентда супер лигада 12 жамоа иштирок этиши ва икки даврадан кейин жамоалар икки гуруҳга бўлинган ҳолда мусобақани давом эттиришини билиб олдик. Ўзи 12 клуб қатнашадиган лигада учрашувлар анча кескин кечади. Иккинчи босқичда эса ҳар турда жуда қизиқарли ўтадиган учрашувлар футболчилар савияси ортишига хизмат қилиши табиий. Ҳар бир ўйинчи шундай беллашувларда кўпроқ майдонга тушишни истайди.

Футболчилар ва жамоаларнинг интизомига эътибор ошган. Бу ўйин давомида ўзимизни тартибли тутишимизни таъминлаш учун қаратилган мақсад. Учрашувларни ўтказиш учун шароитларни яхшилаш бизга чиройлироқ ўйин кўрсатишда ёрдам беришига ишонаман.

Шунингдек, ЎФФ ҳамда ПФЛ томонидан ишлаб чиқилган нормативлар футболчиларнинг жисмоний ҳолатларини мавсумда яхши спорт формасида бўлишини таъминлайди ва бу биз учун албатта фойдали. Нормативлар футболчилар учун қийинчилик туғдирмайди, шунчаки уни топширишлари учун, натижа яхши бўлиши ҳаракат қилиш керак. Биз мавсум давомида ушбу тестлардан доим ўтамиз ва биз учун нормал ҳолат.  Ўйлайманки, бу биз учун фақат фойда беради, - деди Машарипов. 

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 22 36-12 47
2 Локомотив 22 35-21 40
3 Бунёдкор 22 35-26 40
4 Навбаҳор 22 29-18 37
5 Металлург 22 24-29 33
6 Бухоро 22 23-28 32
7 Қўқон-1912 22 21-20 28
8 АГМК 22 26-28 26
9 Насаф 22 21-28 26
10 Қизилқум 22 20-29 23
11 Сўғдиёна 22 17-32 17
12 Нефтчи 22 12-28 15

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Исмоил Гонсалвеш 12
2 Тиаго Безерра 10
3 Жавлон Иброхимов 10
4 Марат Бикмаев 9
5 Холмуҳаммедов Мурод 8
6 Йован Жокич 8
7 Зохид Абдуллаев 7
8 Элгужа Григалашвили 7
9 Филип Раевац 6
10 Сардор Рашидов 6