Янгиликлар / Pepsi Суперлига

Андрей ШИПИЛОВ: “Энди очколарни кузда эмас, ҳар битта турдан кейин санашга тўғри келади”

05.01.2018 09:31 | Pepsi Суперлига

Тошкент вилояти, Бекобод шаҳрининг “Металлург” жамоасида янги бош мураббий – Андрей Шипилов иш бошлаганидан хабардорсиз. ЎзПФЛ сайти Андрей Сергеевичнинг ЎФФ ҳамда ЎзПФЛда амалга ошираётган ислоҳотлар ҳақида фикрларини билишга қизиқди.

-  Янги мавсумда миллий чемпионатимиз янгича форматда ўтиши ҳақидаги қарорни барча мутахассислар сингари мен ҳам ижобий қабул қилдим. Жамоалар сонининг қисқарганлиги, тизимга бир қатор ўзгаришлар киритилгани ўткинчи учрашувларга барҳам беради. Ҳар битта ўйин финалга тенг бўлади, деб ўйлайман. Энди очколарни кузда эмас, ҳар битта турдан кейин санашга тўғри келади. Шу маънода бундан футбол мухлислари ютади, деб ўйлайман.

 

-   Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан тасдиқланган тест-синовлари ўйинчиларимиз учун фойдадан холи бўлмайди, бу аниқ. Тест синовлари мураббийларнинг қўл остида шуғулланаётган ўйинчилари ҳақида, уларнинг жисмоний ҳолати, тайёргарлиги ҳақида янада кенгроқ маълумотларга эга бўлиб туришларига ёрдам беради. Ўз навбатида тест-синовлари футболчиларнинг ҳам вазифаларига сидқидилдан, янада жиддийроқ ёндошишларига ундайди. Уларда бошланғич тезлик ўсади, чидамкорлик ошади, оптимал спорт формаларини меъёрида ушлаб туришади.

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 22 36-12 47
2 Локомотив 22 35-21 40
3 Бунёдкор 22 35-26 40
4 Навбаҳор 22 29-18 37
5 Металлург 22 24-29 33
6 Бухоро 22 23-28 32
7 Қўқон-1912 22 21-20 28
8 АГМК 22 26-28 26
9 Насаф 22 21-28 26
10 Қизилқум 22 20-29 23
11 Сўғдиёна 22 17-32 17
12 Нефтчи 22 12-28 15

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Исмоил Гонсалвеш 12
2 Тиаго Безерра 10
3 Жавлон Иброхимов 10
4 Марат Бикмаев 9
5 Йован Жокич 8
6 Холмуҳаммедов Мурод 8
7 Элгужа Григалашвили 7
8 Зохид Абдуллаев 7
9 Филип Раевац 6
10 Сардор Рашидов 6