Янгиликлар / Pepsi Суперлига

Жалолиддин МАШАРИПОВ: Ўзгаришлар футболимиз ривожига хизмат қилади"

05.01.2018 14:08 | Pepsi Суперлига

 

“Пахтакор” клуби матбуот хизмати ходимлари “Локомотив”даги ижара фаолияти тугаб, чемпионлик унвони билан ортига қайтган  ярим ҳимоячи Жалолиддин Машариповнинг чемпионат ўтказилиш формати ва бошқа ўзгаришлар хусусида фикрлари билан қизиқди:

- Янгиланган олий лига, яъни Супер лига ҳақида нима дейсиз?

- 2019 йилнинг бошида Бирлашган Араб Амирликларида Осиё Кубоги бўлиб ўтади. Айни пайтдаги орзуим терма жамоа сафида мазкур мусобақада қатнашиш. Нима учун буни айтаяпман, футболчида, истайсизми-йўқми, қаршисидаги рақиб кучсиз бўлса, унда ўйинга нисбатан хоҳиш катта бўлмайди. Қачон рақибингиз бир хилда кучли бўлса, ўйин олди  тайёргарлигингиз ва ўша ҳафтада ўзингизга бўлган муносабатингиз бошқачароқ бўлади. Агар икки давра якунидан кейин кучли олтиликдаги жамоалар алоҳида чемпионат тарзда бош соврин учун курашадиган бўлсалар, сўнгги икки ярим ойда биз умуман бошқача футбол кўрамиз. Ҳар бир ўйин сенинг чемпионлигинг йўлидаги финал баҳсидек ўтса, футболчи жисмоний тайёргарлигини ҳам меъёрида ушлаб боради. Менимча, чемпионатнинг сўнгги 10та тури терма жамоага ким муносиб эканига ойдинлик киритиб ҳам беради.

- Юқоридаги олти жамоанинг мавқеини тушунса бўлади, қуйидагилар учун ўйинлар шунчаки хўжакўрсинга бўлиб қолмайдими?

- Нега? Шу пайтгача  кўп жамоалар мавсум бошидан беписандлик билан муносабатда бўлардилар. Авваллари “чемпионатни кучли ўнликда, кучли саккизликда якунлайман”, деган мақсадларни кўп ўқирдик. Мана энди росмана кучли олтилик бўлади. У ерга чиқа олмаганлар энди пастроқда чемпионатда қолиш учун бахс олиб борадилар. Энди ким кучли мураббий бўлса, ўшанинг жамоаси юқорида бўлади. Буни тан олиш керак, 2-3та жамоани ҳисобга олмасангиз, деярли барча жамоанинг кучи тенг.

- Супер лигани янада ривожланишига нима керак бўлади, деб ўйлайсиз?

- Истардим-ки, ҳар бир ўйин Чемпионлар лигаси руҳида ўтса. ОЧЛ ўйинларида майдонга тушсангиз, унга бўлган муносабатнинг ўзига ўйнаб юборгингиз келади. Чемпионатимиз ҳам шундай ўтса зўр бўларди. Телевидение ҳар бир ўйинларимизни жонли намойиш қилса, ҳеч бўлмаса чемпионлик босқичини. Ҳисобласангиз бор-йўғи учта ўйин бўлади. ЎФФ трансляция борасида ҳам жиддий бош қотираётганини эшитиб хурсанд бўлдим.

ЎФФ президенти футболчилар ва жамоаларнинг интизомига эътиборни оширмоқда. Бу ўйин давомида ўзимизни тартибли тутишимизни таъминлаш учун қаратилган мақсад. Учрашувларни ўтказиш учун шароитларни яхшилаш бизга чиройлироқ ўйин кўрсатишда ёрдам беришига ишонаман.

 

Шунингдек, ЎФФ ҳамда ПФЛ томонидан ишлаб чиқилган нормативлар футболчиларнинг жисмоний ҳолатларини мавсумда мукаммал спорт формасида бўлишини таъминлайди ва бу биз учун албатта, фойдали. Нормативлар футболчилар учун қийинчилик туғдирмайди, шунчаки уни топшириш учун, натижани янада яхшилаш учун ҳаракат қилиш керак. Биз мавсум давомида ушбу тестлардан доим ўтамиз, демак биз учун бу топшириқлар нормал ҳолат. Ўйлайманки, бу биз учун фақат фойда беради.

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 22 36-12 47
2 Локомотив 22 35-21 40
3 Бунёдкор 22 35-26 40
4 Навбаҳор 22 29-18 37
5 Металлург 22 24-29 33
6 Бухоро 22 23-28 32
7 Қўқон-1912 22 21-20 28
8 АГМК 22 26-28 26
9 Насаф 22 21-28 26
10 Қизилқум 22 20-29 23
11 Сўғдиёна 22 17-32 17
12 Нефтчи 22 12-28 15

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Исмоил Гонсалвеш 12
2 Тиаго Безерра 10
3 Жавлон Иброхимов 10
4 Марат Бикмаев 9
5 Йован Жокич 8
6 Холмуҳаммедов Мурод 8
7 Элгужа Григалашвили 7
8 Зохид Абдуллаев 7
9 Филип Раевац 6
10 Сардор Рашидов 6