Янгиликлар / Pepsi Суперлига

Аваз Агалиев: Суперлигада ҳар бир баҳс финалга тенг бўлади

08.01.2018 13:09 | Pepsi Суперлига

2018 йилдан бошлаб Ўзбекистон чемпионати юқори дивизиони Суперлига дея номланади ва унда юртимизнинг энг етакчи 12та клуби иштирок этади.

ЎФФ томонидан ўзбек футболини ислоҳ этиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар хусусида “Машъал” клуби футболчиси Аваз Агалиев ўз фикрларини билдириб ўтди:

 - Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан юртимизда футболни янада ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар тақсинга сазовор. Зеро айни пайтда қилинаётган ўзгаришлар яқин вақт ичида ўз самарасини беради. Шу жумладан, Суперлиганинг ташкил этилаётгани ҳам кишини қувонтирмай қўймайди, албатта. Эндиликда юқори дивизионнинг ҳар бир учрашуви шиддатли тарзда кечади. Бу эса мухлисларимизнинг футболимизга бўлган қизиқишини орттириши табиий. Ишонаманки, тез фурсат ичида бизнинг футбол ҳам Осиё миқиёсида етакчи поғоналарга чиқади, - дейди маҳоратли футболчи. 

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 22 36-12 47
2 Локомотив 22 35-21 40
3 Бунёдкор 22 35-26 40
4 Навбаҳор 22 29-18 37
5 Металлург 22 24-29 33
6 Бухоро 22 23-28 32
7 Қўқон-1912 22 21-20 28
8 АГМК 22 26-28 26
9 Насаф 22 21-28 26
10 Қизилқум 22 20-29 23
11 Сўғдиёна 22 17-32 17
12 Нефтчи 22 12-28 15

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Исмоил Гонсалвеш 12
2 Тиаго Безерра 10
3 Жавлон Иброхимов 10
4 Марат Бикмаев 9
5 Йован Жокич 8
6 Холмуҳаммедов Мурод 8
7 Зохид Абдуллаев 7
8 Элгужа Григалашвили 7
9 Филип Раевац 6
10 Сардор Рашидов 6