Янгиликлар / Pepsi Суперлига

“Чиғатой”да Про-лига ҳакамлари учун семинар бўлиб ўтмоқда

18.01.2018 18:06 | Pepsi Суперлига

Тошкент шаҳридаги “Чиғатой” спорт базасида янги ташкил этилган Про-лига ҳакамлари учун ўқув-машғулот йиғини бўлиб ўтмоқда.

Жами 35 нафар рефери ва рефери ассистентларига йўриқчилар Бахтиёр Намозов, Александр Попов, Владислав Цейтлин, Арслон Хотамов ва Марат Исмоиловлар томонидан амалий ва назарий машғулотлар ўтказилмоқда.

Ҳакамлар ҳақида гап кетганда, ЎФФ ҳамда ПФЛ томонидан ҳаётга тадбиқ этилаётган ислоҳотларни алоҳида таъкидлаш керак. Жумладан, асосий эътибор ҳакамлик ва назоратчилик географиясини кенгайтирган ҳолда, чекка ҳудудларда шуғулланаётган, фақат маҳаллий мусобақалар билан кифояланиб қолаётганларни ҳам расмий тадбирларга жалб этишга  қаратилмоқда.

Қолаверса, амалий ва назарий синовларнинг дастлабки талабларини бажара олмаган ҳакамларга яна қулайлик яратиш мақсадида ўзи устида ишлашга, талабларни қайтадан топширишга ва якунда ҳакамлар қаторидан жой олишига имконият яратилмоқда.

ЎФФ Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси бошлиғи Маъмур Саидқосимовнинг айтишича, декабрь ойида ўтказилган дастлабки йиғин натижасига кўра бухоролик Абдураҳмон Қўлдошев (ёрдамчи ҳакам) синовлардан ўта олмаган.

У қисқа масофа – 30 м.га югуриш талабини бажара олмаган. Қўлдошевга 15 январь кунги йиғин пайтида яна имконият берилди, бироқ у бу сафар ҳам белгиланган талабни бажара олмади - интервал тестни (75х25) бажара олмади, натижада 2018 йилги ўйинларда иштирок эта олмайдиган бўлди. 15 январда бошланган иккинчи йиғин пайтда тошкентлик Дмитрий Пислегин (бош ҳакам) ва фарғоналик Қаҳрамон Собиров (ёрдамчи ҳакам) ҳам интервал тестни (75х25) бажара олмадилар.

Пислегин жисмоний тайёрсизлигини оёғидаги жароҳат билан боғлади. У айни пайтда Озарбайжонда даволанмоқда, шифо топиб, яна ўз устида жиддий шуғулланишним мақсад қилмоқда. Пислегин, хабарингиз бор, ФИФА ассистенти ҳисобланади, 2017 йилда ОФК Кубоги ҳамда ОЧЛнинг иккита учрашувида захира ҳаками сифатида фаолият юритган. Айни пайтда ОФКнинг расмий ўйинларига ҳам таклиф этилувчилар рўйхатида турибди. Энди Пислегиннинг ҳам, Собировнинг ҳам иккинчи маротаба синовларда иштирок этиши ва талабни бажара олган тақдирда мусобақаларга рухсат олиши учун Ҳакамлар ва назоратчилар қўмитаси махсус хайъатининг қарори керак бўлади.

15 декабрдаги синовлардан ўта олмаган яна бир ҳакам – андижонлик Анвар Маражабов эса 15 январда қайта “имтиҳон” топширди ва синовлардан муваффақиятли ўтиб, янги мавсум ҳакамлари қаторидан жой олди.

Маъмур Саидқосимовнинг таъкидлашича, ўтган йиллар мобайнида қуйи лигаларда фаолият юритиб келган беш нафар ёш ҳакамларга бу йил Суперлига учрашувларида иштирок этиш имконияти берилмоқда. Булар – фарғоналик Олимжон Тўйчибоев, қашқадарёлик Фирдавс Норсафаров, тошкентлик Акобирхўжа Шукуруллаев, Жасур Мухторов ва Аскер Нажафалиев. Буларнинг орасида биргина Тўйчибоев 2017 йилги мавсумда Олий лиганинг битта учрашувида майдонга тушган холос, қолганларида бундай имконият энди яратилмоқда.

Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармасининг иш режасида келгусида ҳакамликни ҳудудларда гуруҳ ҳолатида (мисол учун, андижонликлар гуруҳида бош ҳакам ҳам, қанот ҳакамлари ҳам андижонликлар бўлиши лозим) ташкил этиш белгиланган. Амалий ишларга эса аллақачон киришилган.

Тошкентда бошланган йиғинда иштирок этаётган ҳакамлар:

Реферилар

Дмитрий Пислегин (Тошкент ш.)

Даулетбай Жалимов (Тошкент вилояти)

Фаррух Янсупов (Тошкент ш.)

Комилжон Расулов (Қашқадарё)

Дилшод Каримов (Тошкент ш.)

Шуҳрат Режабов (Бухоро)

Ғайрат Жўраев (Наманган)

Султонмурод Абдураҳмонов (Тошкент ш.)

Фарруҳ Йўлдошев (Тошкент ш.)

Рефери ассистентлари

Анвар Маражабов (Андижон)

Абдураҳмон Қўлдошев (Бухоро)

Сервер Еремеев (Тошкент ш.)

Никита Афиногенов (Тошкент ш.)

Ринат Нугманов (Тошкент ш.)

Ҳасан Набиев (Тошкент ш.)

Аваз Абдуллаев (Тошкент ш.)

Иброҳим Жўраев (Тошкент вилояти)

Ҳусан Худойбердиев Тошкент вилояти

Владлен Лушин (Сирдарё)

Шоҳнур Йўлдошев (Сирдарё)

Зуфар Элибоев (Қашқадарё)

Суҳроб Сатторов (Қашқадарё)

Шавкат Рахматов (Бухоро)

Акмал Ғиёсов (Бухоро)

Исломжон Носиров (Наманган)

Максам Нехочин (Наманган)

Мирмақсуд Каримов (Тошкент ш.)

Санжар Назаров (Тошкент ш.)

Шоҳруҳ Эркинов (Тошкент ш.)

Равшан Кападзе (Фарғона)

Шохруҳбек Азамов (Фарғона)

Қаҳрамон Собиров (Фарғона)

Элдор Турсунов (Наманган)

Ҳуснитдин Баҳодиров (Тошкент ш.)

Ҳуснитдин Шодмонов (Наманган)

Ҳакамларнинг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинлари 22-26 январь, 29 январ – 2 февраль кунларига белгиланган. 10-20 февраль кунлари йиғин Туркиянинг Анталия шаҳрида ташкиллаштирилади. 22-25 февраль кунлари шунингдек, аёл ҳакамлар учун йиғин уюштирилади. Ҳакамлар назоратчилари учун йиғин эса 26-28 февралга режалаштирилган.

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 13 21-7 29
2 Бунёдкор 13 18-12 25
3 Навбаҳор 13 17-8 24
4 Бухоро 13 18-15 24
5 Локомотив 13 19-14 19
6 Металлург 13 12-16 19
7 Насаф 13 14-12 17
8 Қўқон-1912 13 9-9 15
9 АГМК 13 11-16 13
10 Қизилқум 13 13-19 13
11 Сўғдиёна 13 10-19 12
12 Нефтчи 13 4-19 5

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Гонсалвеш Исмоил 8
2 Григалашвили Элгужа 5
3 Жокич Йован 5
4 Безерра Тиаго 5
5 Иброхимов Жавлон 5
6 Турғунбоев Азизбек 3
7 Бикмаев Марат 3
8 Машарипов Жалолиддин 3
9 Ғиёсов Хуршид 3
10 Туропов Диёржон 2