Янгиликлар / Pepsi Суперлига

Ачилбай Раматов ЎФАнинг янги президенти, Умид Аҳмаджонов 1-вице президент

25.01.2018 13:56 | Pepsi Суперлига

Бугун 25 январь куни Ўзбекистон футбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Кун тартибидаги масалалардан бири ЎФФнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш бўйлиб, конференция делегатлари Ўзбекистон футбол федерацияси Ўзбекистон футбол Ассоциациясига ўзгартирилишига бир овоздан розилик билдиришди.

Шу пайтга қадар ЎФФ президенти сифатида фаолият юритган Умид Аҳмаджонов МОҚ президентлигига ўтгани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 1-ўринбосари Ачилбай Раматов ЎФАнинг янги президенти этиб сайланди.

Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси президентлиги билан биргаликда Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг 1-вице президенти сифатида ҳам фаолият юритади.

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 22 36-12 47
2 Локомотив 22 35-21 40
3 Бунёдкор 22 35-26 40
4 Навбаҳор 22 29-18 37
5 Металлург 22 24-29 33
6 Бухоро 22 23-28 32
7 Қўқон-1912 22 21-20 28
8 АГМК 22 26-28 26
9 Насаф 22 21-28 26
10 Қизилқум 22 20-29 23
11 Сўғдиёна 22 17-32 17
12 Нефтчи 22 12-28 15

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Исмоил Гонсалвеш 12
2 Жавлон Иброхимов 10
3 Тиаго Безерра 10
4 Марат Бикмаев 9
5 Йован Жокич 8
6 Холмуҳаммедов Мурод 8
7 Зохид Абдуллаев 7
8 Элгужа Григалашвили 7
9 Филип Раевац 6
10 Сардор Рашидов 6