Янгиликлар

Суперлига матбуот котибларига сертификатлар топширилди

08.02.2018 16:31 | Олий лига

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси иш режаси доирасида Суперлига клублари матбуот котиблари учун семинар ташкил қилинди.

Семинарда Профессионал Футбол лигаси бош директори Омон Ғофуров, ПФЛ бош директори ўринбосари Мирсардор Алимов, ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар департаменти бошлиғи Маъмур Саидқосимов, аёллар футболи бўйича мутахассис Алишер Файзиев, футзал ҳаками Шуҳрат Пўлатов ва бошқа масъуллар иштирок этишди.

Миллий олимпия қўмитаси анжуманлар залида ўтказилган мазкур семинарда соҳа мутахассислари  томонидан клуб матбуот котиблари фаолияти ва вазифалари, ОАВ билан ишлаш, ҳакамлик ва назоратчилик, аёллар футболи ва футзал бўйича янги қоидалар, янги таҳрирдаги Регламент билан таништириш, ОЧЛ баҳсларида ОАВ ходимлари билан ишлаш, маркетинг, ОАВ вакиллари учун ахлоқий нормалар, талаблар каби масалалар юзасидан тақдимотлар ўтказилди.

Шунингдек, матбуот котиблари ўзларини қизиқтирган саволлар, ўйлантираётган муаммолар бўйича саволлар беришди, соҳани янада ривожлантириш борасида таклифлар киритишди. Таклиф ва мулоҳазалар инобатга олинди. 

Семинар якунида Суперлига матбуот котибларига махсус сертификатлар топширилди.