Янгиликлар / Pepsi Суперлига

Суперлига: “Насаф” мағлубиятдан қутулди ва ғолиб бўлди

09.03.2018 20:13 | Pepsi Суперлига

 

Суперлига 2-турининг “Насаф” – “Бухоро” жамоалари учрашуви якунига етди. Ҳисобни очиш меҳмонларга насиб этган бўлса-да, матонатли ўйин намойиш этган майдон эгалари якунда барибир ғалаба қозонишнинг уддасидан чиқишди.

Ўйиннинг 18-дақиқасидаёқ Санъат Шихов ҳисобни очганди, бироқ мезбонлар Азизжон Ғаниевнинг голи ҳисобига биринчи бўлимни мағлубиятсиз якунлашди. Иккинчи бўлим бошланиб, футболчилар ҳали майдондаги ўринларини эгаллаб улгурмасиданоқ Бобур Абдухолиқов гол уриб, жамоадошларини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Учрашувга қўшиб берилган вақтнинг сўнгги сонияларида Славко Лукич ҳисобни янада йириклаштиришга улгурди...

 

Насаф” – “Бухоро” - 3:1 (1:1).

Қарши шаҳри. “Марказий” стадион. Томошабинлар 10386.

Ҳакамлар: Виктор Серазитдинов (Тошкент), Равил Шояхметов (Тошкент), Акбар Пўлатов (Тошкент).

 “Насаф”: Санжар Қувватов, Азизжон Ғаниев (Ислом Кенжабоев, 83), Санжар Рашидов (Одилжон Ҳамробеков, 46), Бобир Абдихолиқов, Шароф Муҳитдинов, Игорь Голбан, Ислом Рашидхонов (Мақсуд Каримов, 69), Сайдулло Раҳматов, Славко Лукич, Жасур Ҳасанов, Умарбек Эшмуродов. 

 

“Бухоро”: Асилбек Омонов, Арслонмурот Омонов (Жавоҳир Қаҳрамонов, 75), Саламат Қутибоев (Азиз Ибрагимов 63), Шавкат Саломов, Санъат Шихов, Артём Филипосян, Шавкат Муллажонов, Шаҳбоз Эркинов (Баҳодир Насимов, 46), Раббимжон Ҳасанов, Раҳматулло Бердимуродов, Сергей Русецкий.

 

Голлар:  А.Ғаниев (35), Б.Абдухолиқов (46), Славко Лукич (90+4) - С.Шихов (18).

Огоҳлантиришлар: С.Рашидов (43), Славко Лукич (65) – А.Филипосян (77), А.Омонов (83).

 

Назоратчи - Рашид Айтеков (Тошкент).

 

Комиссар - Роман Черников.

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 22 36-12 47
2 Локомотив 22 35-21 40
3 Бунёдкор 22 35-26 40
4 Навбаҳор 22 29-18 37
5 Металлург 22 24-29 33
6 Бухоро 22 23-28 32
7 Қўқон-1912 22 21-20 28
8 АГМК 22 26-28 26
9 Насаф 22 21-28 26
10 Қизилқум 22 20-29 23
11 Сўғдиёна 22 17-32 17
12 Нефтчи 22 12-28 15

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Исмоил Гонсалвеш 12
2 Жавлон Иброхимов 10
3 Тиаго Безерра 10
4 Марат Бикмаев 9
5 Йован Жокич 8
6 Холмуҳаммедов Мурод 8
7 Зохид Абдуллаев 7
8 Элгужа Григалашвили 7
9 Сардор Рашидов 6
10 Исломбек Исоқжонов 6