Янгиликлар / Pepsi Суперлига

Суперлига: 2-тур статистикаси

12.03.2018 11:50 | Pepsi Суперлига

 

8, 9 ва 10 март кунлари мамлакатимизнинг олти шаҳрида миллий чемпионат Суперлигасининг 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Мазкур турда икки тур якунига кўра стадионга мухлислар ташрифи бўйича “Бунёдкор” стадиони пешқадамликка кўтарилиб олди – “Пахтакор”га қарши учрашувни 20168 нафар томошабин бевосита стадионнинг ўзида кузатишди. Олти учрашувнинг иккитасида дарвозалар томон пенальти белгиланди – Навоийда майдон эгаларига қарши кечган учрашувда қўқонликлар 2:0 ҳисобида зафар қучишди, тўпларнинг бирини Мурод Холмуҳаммедов пенальтидан киритган бўлса, “Бунёдкор” – “Пахтакор” ўйинининг сўнгги даққиқаларида мезбонлар дарвозаси томон белгиланган ўн бир метрлик жарима тўпини тепишда Жасур Ҳакимов хатога йўл қўйди. “Локомотив” – “Металлург” учрашувида саккиз нафар футболчига сариқ карточка кўрсатилди...

 

Қуйида 2-турнинг умумий статистикаси билан танишинг:

 

Жами мухлислар сони – 57 876

 

Энг кўп мухлис ташриф буюрган учрашув: “Бунёдкор” – “Пахтакор” – 20168.

 

Энг кам томошабин ташриф буюрган ўйин – “Локомотив” – “Металлург” – 3188.

 

Сариқ карточкалар сони - 23та

 

Энг кўп сариқ карточка кўрсатилган учрашув – “Локомотив” – “Металлург” – 8та.

 

Қизил карточка – 3та

 

Киритилган жами голлар – 12та.

 

Энг кўп гол киритилган учрашув – “Насаф” – “Бухоро”-  1:3

 

 

Пенальтилар – 2та (1таси амалга оширилмади).

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 14 22-8 30
2 Навбаҳор 14 20-8 27
3 Бунёдкор 14 20-14 26
4 Бухоро 14 20-17 25
5 Локомотив 14 21-15 22
6 Металлург 14 14-18 20
7 Насаф 14 16-14 18
8 Қизилқум 14 15-19 16
9 Қўқон-1912 14 9-12 15
10 АГМК 14 12-18 13
11 Сўғдиёна 14 10-21 12
12 Нефтчи 14 5-20 6

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Гонсалвеш Исмоил 7
2 Элгужа Григалашвили 7
3 Тиаго Безерра 6
4 Жавлон Иброхимов 5
5 Йован Жокич 5
6 Марат Бикмаев 5
7 Неманья Йованович 4
8 Азамат Алланиёзов 4
9 Бобур Абдихолиқов 4
10 Зохид Абдуллаев 4