Янгиликлар / Pepsi Суперлига

Про-лига: “Ифтихор” Суперлигани кўзлайди

12.03.2018 14:45 | Pepsi Суперлига

 

 

 

 Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаши раиси, “Ифтихор” футбол клуби президенти Қаҳрамон Қуронбоев жамоа қароргоҳи жойлашган Олтиариқ туманига ташриф буюриб, “Ифтихор” футбол клубининг стадиони ва базаси, туманнинг сўлим гўшасида клуб томонидан янги қурилиши режалаштирилаётган спорт-соғломлаштириш базаси билан танишди.  Шунингдек,  клуб қароргоҳида “Ифтихор” футболчи ва мураббийлари билан учрашиб, яқиндан суҳбатлашди.

 

- Юртимизда спортга, хусусан, футболга катта эътибор қаратилаётгани бежиз эмас. Боиси мамлакатимизда миллионлар ўйинига ишқибоз бўлганлар сони жуда бисёр ва уларнинг  кўпчилигини ёшлар ташкил этади, - деб гап бошлади Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаши раиси.  – Мана, бир неча ой олдин Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритиб, тарихий воқеани қайд этди. Чемпионларимизнинг аҳолимиз томонидан кутиб олиш жараёнларини кузатиб шу нарсага амин бўлдимки, жаннатмакон диёримизда футболга қизиқувчилар ниҳоятда кўп экан. Шунинг учун Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи қошида “Ифтихор” футбол жамоасини ташкил этишга қарор қилдик. Очиғини айтиш керак, сизлардан умидимиз катта. Шу даврга қадар Ёшлар Иттифоқи қошида футбол жамоаси ташкил этилмаганди. Биз биринчи бўлиб бунга қўл урдик. Сизлар, Ўзбекистон ёшлари, нималарга қодир эканлигингизни натижа билан кўрсатишларингиз лозим. Зеро, юртбошимизнинг ўзлари Сиз каби ёшларга қарата "Маррани баланд олинг, эртанги кун Сиз каби ёшларники", дея чорламоқдалар. Бу чорловга сизлар  меҳнатларинг билан жавоб беришларингга ишонаман. Биз ўз олдимизга ҳамиша юқори мақсадларни қўйиб келганмиз. Бу сафар ҳам шундай бўлади. Насиб қилса, “Ифтихор” жамоаси кейинги йили Суперлигада иштирок этиши даркор. Сизларга бу борада омад тилайман.

 

 

Учрашув чоғида Қаҳрамон Қуронбоев футболчиларга зарур бўладиган барча шароитлар яратиб берилишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

 

 

“Ифтихор” клуби матбуот хизмати

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 22 36-12 47
2 Локомотив 22 35-21 40
3 Бунёдкор 22 35-26 40
4 Навбаҳор 22 29-18 37
5 Металлург 22 24-29 33
6 Бухоро 22 23-28 32
7 Қўқон-1912 22 21-20 28
8 АГМК 22 26-28 26
9 Насаф 22 21-28 26
10 Қизилқум 22 20-29 23
11 Сўғдиёна 22 17-32 17
12 Нефтчи 22 12-28 15

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Исмоил Гонсалвеш 12
2 Тиаго Безерра 10
3 Жавлон Иброхимов 10
4 Марат Бикмаев 9
5 Йован Жокич 8
6 Холмуҳаммедов Мурод 8
7 Зохид Абдуллаев 7
8 Элгужа Григалашвили 7
9 Филип Раевац 6
10 Сардор Рашидов 6