Янгиликлар

Pepsi Суперлига: “Локомотив” қийинчиликсиз муродига етди

11.05.2018 21:54 | Суперлига

 

 

11-турнинг тўртинчи учрашувида “Бухоро”ни қабул қилган “Локомотив” ортиқча қийинчиликсиз ютуққа эришди.

Биринчи бўлимнинг ярмига келиб, мезбонлар Икром Алибоев ва Сардор Мирзаевлар ҳисобига кетма-кет иккита гол уришиб, ўйин тақдирини деярли ҳал этиб бўлишганди. Иккинчи бўлимда меҳмонлар ҳарчанд ҳаракат қилишмасин, биттадан ортиқ гол кирита олишмади, аксинча, майдон эгалари яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол этишиб, муқаррар ғалабани таъминлай олдилар...

 

11-тур.

 

“ЛОКОМОТИВ” – “БУХОРО” - 3:1 (2:0).

11 май. Тошкент шаҳри. "Локомотив" стадиони. 6050 томошабин.

Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов (Андижон), Анвар Маражабов (Андижон), Зиёдулла  Абдураҳмонов (Андижон).

"Локомотив": Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе (Бобурбек Йўлдошев, 82), Садриддин Абдуллаев (Нивалдо, 65), Икром Алибоев, Марат Бикмаев, Сардор Мирзаев, Ислом Тўхтахўжаев, Санжар Шоаҳмедов, Сардор Рашидов (Ҳусниддин Ғофуров, 64), Олег Зотеев, Игорь Йелич.

"Бухоро": Асилбек Омонов, Арслонмурод Омонов, Саламат Қутибоев (Анваржон Жўраев, 88), Шавкат Саломов, Санъат Шихов, Артём Филипосян, Шавкат Муллажонов, Эргаш Исмоилов, Жавоҳир Қаҳрамонов (Шаҳбоз Эркинов, 80), Азиз Ибрагимов (Баҳодир Насимов, 68), Сергей Русецкий.

Голлар: И.Алибоев (26), С.Мирзаев (28), М.Бикмаев (63) – А.Омонов (49).

Огоҳлантиришлар: К.Махарадзе (75) – А.Филипосян (33), С.Қутибоев (75), А.Жўраев (89), Ш.Муллажонов (90+3).

Назоратчи – Фарҳод Абдуллаев (Тошкент).

 

Комиссар – Сардор  Қудратуллаев.