Янгиликлар

Pepsi Суперлига: “Бунёдкор” пешқадамни турма-тур таъқиб қилиб бормоқда

12.05.2018 21:22 | Суперлига

 

 

Pepsi Суперлиганинг 11-туридан жой олган “Сўғдиёна” ва “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги учрашувда “қалдирғочлар” муҳим уч очкони қўлга киритишди. Жавлон Иброҳимовнинг биринчи бўлим охирларида чамаси 13-14 метр масофадан берган кучли зарбаси голга айланди. Иккинчи бўлим бошларида Дилмурод Каримов ҳисобни тенглаштирди. Учрашув тугашига саноқли дақиқалар қолганда эса “Бунёдкор”нинг легионер футболчиси Филип Раевац жамоадошлари учун муҳим бўлган голни киритишга муваффақ бўлди.

 

 

Танаффус пайтида "Сўғдиёна" жамоасини қўллаб-қувватлаш учун  Олимпия ўйинлари совриндори, бокс бўйича Осиё чемпиони  Муроджон Аҳмадалиев ташриф буюрди. Унга клубнинг эсдалик совғаларни тоширилди.

 

 

 

“СЎҒДИЁНА” – “БУНЁДКОР” - 1:2 (0:1). 

12 май. Жиззах шаҳри. “Сўғдиёна” стадиони. 9311 томошабин.

Ҳакамлар: Зокир  Қодиров (Навоий), Руслан Самандаров (Навоий), Обид Жумаев (Навоий).

 

"Сўғдиёна": Дилшод Ҳамроев, Сардор Қулматов, Азамат Исроилов, Элёр Орифов, Дилмурод Каримов (Нурулло Тўхтасинов, 65), Дониёр Ҳасанов, Сардор Азимов, Шоҳруз Норхонов (Саҳоб Рашидов, 63), Тоҳир Шамсиддинов, Иззатилло Абдуллаев (Акмал Холмуродов, 46), Руслан Мельзиддинов.

"Бунёдкор": Муроджон Зуҳуров, Рустам Ашурматов, Акром Комилов, Анвар Ғофуров, Жавлон Иброҳимов, Шаҳзод Нурматов (Филип Райевац, 70), Муроджон Тошматов (Санжар Қодирқулов, 68), Сардор Собирхўжаев, Мирғиёс Сулаймонов, Хуршид Ғиёсов, Миржамол Қосимов (Давронбек Умиров, 77).

 

Голлар: Д.Каримов (57) – Ж.Иброҳимов (39), Ф.Райевац (85).

Огоҳлантиришлар: Акром Комилов (52), Хуршид Ғиёсов (62), Рустам Ашурматов (73), Мирғиёс Сулаймонов (83) - Сардор Қулматов (65), Руслан Мельзиддинов (80).

 

 

Назоратчи Артем  Арутюнов (Тошкент).

Комиссар- Бахтиёр Намозов.