Янгиликлар / Pepsi Суперлига

ЎФАда “Оммавий-болалар футболи куни”га бағишланган фестивал бўлиб ўтди

15.05.2018 15:34 | Pepsi Суперлига

Бугун 15 май куни Ўзбекистон футбол ассоциациясининг сунъий қопламали майдонларида умумтаълим мактабларининг 2009 йилда туғилган ўғил болалар ҳамда 2007 йилда туғилган ўқувчи қизлар ўртасида ОФКнинг “Оммавий болалар футболи куни”га бағишланган фестивал бўлиб ўтди. 

Фестивал давомида ёш иштирокчилар майдонда ўзларининг маҳоратларини намойиш этдилар. Иштирокчилар гуруҳларга бўлиниб, ҳар бир гуруҳга алоҳида мураббий тайинланди. Сўнгра ҳар бир гуруҳ ўзига ажратилган махсус жиҳозланган жойларга бориб, мураббийлари билан биргаликда эстафета, тўп муомаласи, тўпни қўлда ўйнаш, югуриш ҳамда тўп назорати бўйича  машғулотлар ўтказишди. 

Футбол фестивали давомида мураббийлар иштирокчиларни футболнинг сир-асрорлари билан таништиришди. 

Қайд этиш зарурки, бундай тадбирлар ёш спортчиларга катта спортга ўзларининг илк қадамларини қўйишларига ҳамда бўлажак мусобақаларга тайёрланишларига катта ёрдам беради. 

Тадбир сўнгида иштрокчилар сертификатлар билан тақдирландилар. 

“Футбол дўстлик учун” лойиҳаси доирасида бутун дунё бўйлаб “Футбол ва дўстлик” куни нишонланаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Бутун дунё болалари ва уларнинг ота-оналари ушбу байрам муносабати билан ўтказиладиган футбол билан боғлиқ турли тадбирларда қатнашяптилар. 

Тошкентда “Футбол ва дўстлик” куни ОФКнинг “Болалар оммавий футболи куни”га бағишланган футбол фестивали доирасида ўтказилди. 

Ушбу футбол фестивалида “Футбол дўстлик учун – 2018” дастурининг Ўзбекистондаги ёш элчилари — “Бундёкор” футбол мактабининг ўқувчиси, дарвозабон Муслим Абдуманнопов ҳамда ёш журналист Мардон Маърупов иштирок этдилар. 

Тадбир сўнггида ёш элчи ҳамда журналист фестивал давомида танишган кўплаб дўстларининг ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ аъзолари Зайниддин Тожиев ва Элдар Магдеевнинг қўлларига дўстлик боғичларини тақиб қўйдилар. 

Эслатиб ўтиш жоизки, “Футбол дўстлик учун” болалар ижтимоий лойиҳаси “Газпром”нинг “Газпром - болаларга” дастури доирасида ташкиллаштирилади. Ушбу лойиҳанинг мақсади – болалар футболини ривожлантириш, бағрикенглик туйғусини шакллантириш, турли мамлакат ёшлари ўртасида дўстлик ўрнатишдир. Иштирокчилар тарғиб қиладиган асосий қадриятлар – дўстлик, тенглик, адолат, сиҳат-саломатлик, тинчлик, садоқат, ғалаба ва урф-одатлардир.

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 22 36-12 47
2 Локомотив 22 35-21 40
3 Бунёдкор 22 35-26 40
4 Навбаҳор 22 29-18 37
5 Металлург 22 24-29 33
6 Бухоро 22 23-28 32
7 Қўқон-1912 22 21-20 28
8 АГМК 22 26-28 26
9 Насаф 22 21-28 26
10 Қизилқум 22 20-29 23
11 Сўғдиёна 22 17-32 17
12 Нефтчи 22 12-28 15

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Исмоил Гонсалвеш 12
2 Жавлон Иброхимов 10
3 Тиаго Безерра 10
4 Марат Бикмаев 9
5 Йован Жокич 8
6 Холмуҳаммедов Мурод 8
7 Зохид Абдуллаев 7
8 Элгужа Григалашвили 7
9 Сардор Рашидов 6
10 Исломбек Исоқжонов 6