Янгиликлар / Pepsi Суперлига

Октябрь ойининг энг яхши мураббийи - Андрей Фёдоров

21.11.2018 15:36 | Pepsi Суперлига

 

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мавсум бошидан буён ойнинг энг яхшиларини аниқлаш учун ўтказиб келаётган сўровномасини давом эттиради.

 

Мазкур сўровномада PEPSI Суперлиганинг 12 та клуби бош мураббийлари ва сардорлари иштирок этди. Мухлислар овози ПФЛ расмий сайти (www.PFL.uz)да ўтказилган сўровнома орқали қабул қилинди. 

 

Ортда қолган октябрь ойида PEPSI Суперлигада 25-28-тур учрашувлари, шунингдек, Ўзбекистон кубоги финал учрашуви ўтказилди. Мазкур учрашувлар давомида бир қатор жамоалар барқарорлик намойиш этишди. Бунда жамоалар устозларининг хиссасини алоҳида эътироф этиш жоиз.  

 

Ўтказилган сўровнома якунларига кўра, энг кўп овоз йиғганмураббий Андрей Фёдоров бўлди. "Локомотив" мураббийи бу борада Бахтиёр Ашурматов, Рўзиқул Беридев ҳамда Сергей Лушчанни ортда қолдириб, октябрь ойининг энг яхши мураббийи сифатида тан олинди. 

 

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 22 36-12 47
2 Локомотив 22 35-21 40
3 Бунёдкор 22 35-26 40
4 Навбаҳор 22 29-18 37
5 Металлург 22 24-29 33
6 Бухоро 22 23-28 32
7 Қўқон-1912 22 21-20 28
8 АГМК 22 26-28 26
9 Насаф 22 21-28 26
10 Қизилқум 22 20-29 23
11 Сўғдиёна 22 17-32 17
12 Нефтчи 22 12-28 15

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Исмоил Гонсалвеш 12
2 Жавлон Иброхимов 10
3 Тиаго Безерра 10
4 Марат Бикмаев 9
5 Йован Жокич 8
6 Холмуҳаммедов Мурод 8
7 Зохид Абдуллаев 7
8 Элгужа Григалашвили 7
9 Филип Раевац 6
10 Сардор Рашидов 6