Янгиликлар / ПФЛ

«Насаф» ўртоқлик учрашувида «Иличевец»га кичик ҳисобда мағлуб бўлди

27.12.0015 10:21 | ПФЛ

Анталиядаги ўқув-йиғин машғулотлари доирасида Қаршининг «Насаф» жамоаси Украинанинг «Иличевец» жамоаси билан назорат учрашувини ўтказиб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Учрашувдаги ягона голни биринчи бўлимда украиналиклар ҳужумчиси Сергей Грин киритди.

Ушбу учрашувда «Насаф» қуйидаги таркибда ҳаракат қилди: Ўткир Юсупов, Ботир Қораев, Мақуд Каримов, Шерзод Аъзамов, Алишер Юсупов, Сергей Шаповал, Илҳом Юнусов, Баҳром Абдураҳимов, Артур Геворкян, Илҳом Шомуродов, Олександр Каблаш.

Захирадан майдонга тушганлар: Алибек Туробов, Ҳамза Каримов, Акрам Баҳриддинов, Шоҳруҳ Гадоев, Шароф Муҳиддинов, Дониёр Нарзуллаев, Эркин Бойдуллаев, Азиз Ғаниев, Худойберди Ҳолиқов.

«Насаф» расмий сайти хабарига кўра, айни пайтда жамоа сафида украиналик Сергей Шаповал кўрикдан ўтмоқда. 1990 йил 7 февралда Киевда таваллуд топган ушбу ярим ҳимоячи бунгача Молдованинг «Тираспол», Украинанинг «Львов»  жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

«Насаф» навбатдаги назорат учрашувини 28 январь куни Полшанинг «Гурник» жамоасига қарши ўтказишлари режалаштирилган.

 

 

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 22 36-12 47
2 Локомотив 22 35-21 40
3 Бунёдкор 22 35-26 40
4 Навбаҳор 22 29-18 37
5 Металлург 22 24-29 33
6 Бухоро 22 23-28 32
7 Қўқон-1912 22 21-20 28
8 АГМК 22 26-28 26
9 Насаф 22 21-28 26
10 Қизилқум 22 20-29 23
11 Сўғдиёна 22 17-32 17
12 Нефтчи 22 12-28 15

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Исмоил Гонсалвеш 12
2 Жавлон Иброхимов 10
3 Тиаго Безерра 10
4 Марат Бикмаев 9
5 Йован Жокич 8
6 Холмуҳаммедов Мурод 8
7 Зохид Абдуллаев 7
8 Элгужа Григалашвили 7
9 Сардор Рашидов 6
10 Исломбек Исоқжонов 6