Янгиликлар

«Бунёдкор» — Олий ва Биринчи Лига клублари футбол мактабларининг 2002/2003 йилларда туғилган футболчилари ўртасидаги Ўзбекистон Биринчилиги ғолиби

14.11.2016 18:58 | ПФЛ

Андижонда Олий ва Биринчи Лига клублари футбол мактабларининг 2002/2003 йилларда туғилган футболчилари ўртасидаги Ўзбекистон Биринчилиги якунига етди.

Финалда «Уз-Донг-Жу»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган «Бунёдкор» мусобақа ғолибига айланди. Учинчи ўрин учун учрашувда «Пахтакор» жамоаси «Норин»ни 8:0 ҳисобида тор-мор келтирди.

3-ўрин учун ўйин
«Пахтакор» (Тошкент) – «Норин» (Ҳаққулобод) – 8:0

Финал
«Бунёдкор» (Тошкент) – «Уз-Донг-Жу» (Андижон) – 2:0