Янгиликлар

Ўзбекистон Кубоги финали учун ОАВ вакилларини рўйхатга олиш жараёни бошланди

16.11.2016 14:24 | ПФЛ

Ўзбекистон Кубоги финалини ёритиш истагидаги ОАВ ходимлари диққатига.

Самарқанд шаҳрида 30 ноябрь куни 2016 йилги Ўзбекистон Кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади.

Унда «Насаф» ҳамда «Бунёдкор»/«Локомотив» жуфтлиги ғолиби ўзаро баҳс олиб боради. Қуръа натижасига кўра, «Бунёдкор»/«Локомотив» жуфтлиги ғолиби финалнинг номинал мезбонига айланган.

Шу муносабат билан, ЎзПФЛ матбуот хизмати томонидан 2016 йилги Ўзбекистон Кубоги финал учрашувини ёритиш истагидаги оммавий ахборот воситалари ходимлари рўйхатга олинмоқда. Учрашувга ОАВ ходимлари шу рўйхат бўйича киритилади.

Рўйхатдан ўрин олиш учун, ОАВ ходимларидан media@the-uff.com электрон почта манзили ёки (+99871) 230-90-41 телефон рақами орқали заявка беришни сўраймиз. Заявкада ОАВ номи, ОАВ ходимининг исми-шарифи, лавозими кўрсатиб ўтилиши лозим.