Янгиликлар

"Насаф"га бронза медаллар топширилди

29.12.2016 09:53 | ПФЛ

Қарши шаҳрида ушбу мавсумда бронза медалларни қўлга киритган "Насаф" клубини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Таъкидлаш лозим, Қаршининг "Насаф" клуби ўз тарихида 10-маротаба Ўзбекистон Чемпионати бронза медалларини қўлга киритди. Шунингдек, "Насаф" ушбу мавсумда Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритди ҳамда ушбу мавсум Ўзбекистон Кубоги финалчисига айланди.

"Насаф" ПФКга тақдирлаш маросимида бронза медаллар ҳамда махсус дипломлар топширилди.

 

Қаршининг "Насаф" клуби раҳбарияти шунингдек, мавсум давомида ўзини кўрсатган айрим футболчиларга бир қатор номинациялар бўйича индивидуал совринларни тақдим қилди.