Янгиликлар

Ўзбекистон Кубогига қуръа ташланди

01.02.2017 19:22 | ПФЛ

ЎФФ анжуманлар залида Ўзбекистон Кубоги янги мавсумига қуръа ташланди.

Биринчи босқич саралаш босқичи.

Бу йилги Ўзбекистон Кубоги ўйинлари март ойида старт олади ва Ўзбекистон Кубоги 1/16 финалига Биринчи Лигадан йўлланма оладиган клублар аниқланади. Рақиблар ЎзПФЛ томонидан ташланган қуръага кўра аниқланади. Рақиблар минтақавий принципга кўра аниқланади ва қуръа натижаларига кўра, сетканинг юқори қисмидан ўрин олган жамоа мазкур босқичда мезбон сифатида ҳаракат қилади.

Иккинчи босқич. 1/16 финал.

Мазкур босқичда Олий Лига ва Биринчи Лига жамоалари, шунингдек, дастлабки босқичдан муваффақиятли ўтган Биринчи Лига жамоалари иштирок этишади. Қуръага кўра, мазкур босқичда иштирок этадиган жамоалар 1дан 14гача рақамда сеткадаги ўз ўринларига эга бўлишди. Ўтган йилги Ўзбекистон чемпиони – “Локомотив” ПФК ҳамда кумуш медаль соҳиби “Бунёдкор” клублари турнирга 1/8 финал босқичидан қўшилишлари боис, мазкур босқичда иштирок этишмайди.

Ушбу босқич ўйинлари бир ўйиндан иборат ва бу босқичда сетканинг юқори қисмидан ўрин олган жамоалар, яъни Биринчи Лига жамоалари мезбонлик қилишади.

Таъкидлаш жоиз, дастлабки икки босқич ўйинлари асосий вақтда дуранг билан якунланса, регламентга биноан танаффуссиз 15 дақиқадан иборат иккита қўшимча бўлимлар белгиланади. Асосий ва қўшимча вақт орасидаги танаффус 5 дақиқадан ошмаслиги керак. Агар қўшимча вақтда ҳам дуранг натижа қайд этилса, у ҳолда ғолиб пенальтилар сериясида аниқланади.

1/8 финал.

Иштирок этадилар: 1/16 финал ғолиблари, қуръага кўра сетканинг икки қисмидан жой олган “Локомотив” ПФК, “Бунёдкор” ПФК клублари ҳам ўз иштирокини айнан ушбу босқичдан бошлайдилар. Таъкидлаш жоиз, “Локомотив” ПФК сетканинг I қисмидан ўрин олган бўлса, “Бунёдкор” ПФК сетканинг II қисмидан ўрин олди. Ушбу босқич ўйинлари икки ўйиндан иборат тарзда ўтади ва дастлабки ўйинга турнир сеткасининг юқорисидан ўрин олган клублар мезбонлик қилади.

1/4 финал.

Иштирок этадилар: 1/8 финал ғолиблари. Жуфтлик ғолиблари икки ўйин натижасига кўра аниқланадилар. Уй-сафар тартиби қуръага кўра аниқланади.

½ финал.

Иштирок этадилар: ¼ финал ғолиблари. Ғолиб икки ўйин натижасига кўра аниқланади ва дастлабки ўйинга қайси жамоа мезбонлик қилиши қуръага кўра аниқланади.

Ўзбекистон Кубоги – 2017.

Дастлабки босқич. 19 март

 «Ғаллакор-Барса” (Ғаллаорол) – “Нефтчи” (Жарқўрғон)

“Истиқлол” (Фарғона) – “Янгиер” (Янгиер)

 

1/16 финал. 24-25 март

«Норин» (Хаққулобод) – «Қизилқум» (Навоий)

 «Орол» (Нукус) – «Сўғдиёна» (Жиззах)

«Уз-Донг-Жу» (Андижон) – «Бухоро» (Бухоро)

«Галлакор-Барса» - «Нефтчи» жуфтлиги ғолиби - «Қўқон-1912» (Қўқон)

«НБУ-Осиё» (Тошкент) – «Металлург» (Бекобод)

«Нурафшон» (Бухоро) – «Пахтакор» (Тошкент)

«Локомотив-БФК» (Тошкент) – «Насаф» (Қарши)

«Зомин» (Зомин) – «Динамо» (Самарқанд)

«Цементчи» (Қувасой) – «Олмалиқ» (Олмалиқ)

«Ёзъёвон-Лочинлари» (Ёзъёвон) – «Обод» (Ташкент)

«Истиқлол» - «Янгиер жуфтлиги ғолиби – «Машъал» (Муборак)

«Андижон» (Андижон) – «Нефтчи» (Фарғона)

«Хоразм» (Урганч) – «Навбаҳор» (Наманган)

«Хотира-79» (Уйчи) – «Шўртан» (Ғузор)

 

 “Локомотив” ҳамда “Бунёдкор” мусобақага 1/8 финалдан қўшиладилар. Қуръага кўра “Локомотив” турнир сеткасининг юқори қисмидан ўрин олган бўлса, “Бунёдкор” пастки қисмдан ўрин олди.

 

 

1/8 финал:

«Локомотив» - «Норин» - «Қизилқум» жуфтлиги ғолиби.

«Бунёдкор» - «Хотира-79» - «Шўртан» жуфтлиги ғолиби.