Янгиликлар

Ўзбекистон Чемпионати-2017 ва Кубоги баҳслари учун аккредитация жараёни бошланди

02.02.2017 14:55 | ПФЛ

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси матбуот хизмати 2017 йилги Ўзбекистон чемпионати ва Кубоги ўйинлари учун оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш жараёнини бошланганини эълон қилади.

2017 йилги Ўзбекистон Чемпионати баҳслари 3 март куни старт олади.

Ўзбекистон Чемпионати ва Кубоги баҳсларини стадиондан туриб ёритишни мақсад қилган ОАВ ходимлари 2017 йилнинг 2-15 февраль саналари оралиғида аккредитация заявкасини ЎзПФЛ матбуот хизмати электрон почтасига (media@the-uff.com) жўнатишлари керак. Аккредитация заявкаси намунаси ва талаблари билан ЎзПФЛ расмий сайтининг «Ҳужжатлар» бўлимидаги «Аккредитациядан ўтказиш тартиби» файлини кўчириб олиш орқали танишиш мумкин.

Маълумот ўрнида, 2013 йилдан ЎзПФЛ Матбуот хизмати томонидан «Аккредитациядан ўтказиш тартиби» ишлаб чиқилган бўлиб, унда журналистларга аккредитация беришда улар ишлайдиган ОАВнинг муҳимлик даражалари белгилаб чиқилган. Жумладан, Ўзбекистон қонунчилигига асосан рўйхатдан ўтган ва кундалик ташриф буюрувчилари сони 5000дан ортиқ бўлган спортга ихтисослашган интернет-нашрларининг муҳимлик даражаси нисбатан юқори ҳисобланади.