Янгиликлар / ПФЛ

Ўзбекистон чемпионатида илк бор дарвоза ортидаги ҳакамлар синовдан ўтказилди

13.04.2017 18:35 | ПФЛ

Ўзбекистон чемпионати биринчи лигаси 3-туридан ўрин олган “НБУ-Осиё” – “Зомин” учрашувида биринчи марта дарвоза ортидаги ҳакамлар синовдан ўтказилди. 

“НБУ-Осиё” ва “Зомин” ўртасидаги ўйин бугун, 13 апрель куни Тошкентдаги “Ёшлик” стадионида ўтказилди. Унда 3:1 ҳисобида Зомин клуби ғалаба қозонди.

ФИФА рефериси Равшан Эрматов учрашув бош ҳаками сифатида ишлади. Унга қанотларда Абдуҳамидилло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам берди. Шерзод Қосимов ва Ильгиз Танташев дарвоза ортида ишлади.

Таъкидлаш лозим, учрашувда дарвоза ортидаги ҳакамлардан фойдаланиш ҳозирча фақатгина тажриба сифатида қўлланилди. Кейинчалик, дарвоза ортидаги ҳакамлардан фойдаланиш тизими тўлиқ йўлга қўйилиши борасида бир тўхтамга келинади.

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 16 25-8 36
2 Бунёдкор 16 24-15 32
3 Навбаҳор 16 22-12 28
4 Локомотив 16 26-17 28
5 Бухоро 16 20-22 25
6 Металлург 16 16-20 23
7 Насаф 16 17-15 20
8 Қўқон-1912 16 12-15 18
9 Қизилқум 16 15-21 17
10 Сўғдиёна 16 13-22 15
11 АГМК 16 14-21 14
12 Нефтчи 16 8-24 7

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Жавлон Иброхимов 8
2 Элгужа Григалашвили 7
3 Тиаго Безерра 7
4 Исмоил Гонсалвеш 7
5 Зохид Абдуллаев 6
6 Йован Жокич 6
7 Марат Бикмаев 6
8 Сардор Рашидов 5
9 Холмуҳаммедов Мурод 5
10 Филип Раевац 5