Янгиликлар

Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари

26.04.2017 18:08 | ПФЛ

Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Олий Лига

"Нефтчи"га қарши учрашувда жуда агрессив ҳатти-ҳаракати учун майдондан четлатилган "Сўғдиёна" футболчиси С. Қулматов 3та ўйинга четлатилди ва жаримага тортилди.

Ўзбекистон Биринчилиги

"Орол" футболчиси М. Карлосбоев "Нурафшон"га қарши учрашувда жиддий қоида бузгани учун 3та ўйинга четлатилди.

Ёшлар Биринчилиги

"Машъал" футболчиси С. Ҳамидов "Қўқон-1912"га қарши учрашувда захира ҳакамини ҳақорат қилгани учун 3та ўйинга дисквалификация қилинди.

"Шўртан" ҳамда "Пахтакор" клублари ўртасидаги учрашувда агрессив ҳатти-ҳаракатлари учун "Шўртан" футболчиси Ж. Холтўраев 2та ўйинга четлатилди. Шунингдек, клуб раҳбарияти стадиондаги жамоат тартибини сақлаши юзасидан огоҳлантирилди. Ушбу вазият яна такрорланса, клуб мусобақа регламентига асосан жаримага тортилади.

"Шўртан" ҳамда "Пахтакор" клублари ўртасидаги учрашувда агрессив ҳаракатлари учун майдондан четлатилган "Пахтакор" футболчиси Ҳ. Алижонов 2та ўйинга четлатилди.

"Қўқон-1912" клубига қарши учрашувдаги агрессив ҳатти-ҳаракатлари учун "Металлург" футболчиси З. Аҳмаджонов 2та ўйинга дисквалификация қилинди.

"Қўқон-1912" ҳамда "Металлург" клублари ўртасидаги учрашувда агрессив ҳатти-ҳаракати учун майдондан четлатилган "Металлург" футболчиси М. Ҳасанов 2та ўйинга дисквалификация қилинди.