Янгиликлар

Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари

24.05.2017 20:41 | ПФЛ

Тартиб-интизом қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди.

Олий Лига

“Бухоро” бош мураббийи Улуғбек Бақоев “Навбаҳор”га қарши 11-тур учрашувидаги агрессив ҳатти-ҳаракати учун бир ўйинга четлатилди ва жаримага тортилди.

“Бухоро” клубига қарши 11-тур учрашувида агрессив ҳатти-ҳаракати учун майдондан четлатилган “Навбаҳор” бош мураббийи Илҳом Мўминжонов бир ўйинга четлатилди ва жаримага тортилди.

“Бухоро” клубига қарши 11-тур учрашувида рақибининг юзига қўли билан зарба бергани учун майдондан четлатилган “Навбаҳор” ярим ҳимоячиси Ойбек Қиличев 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

“Нефтчи” ярим ҳимоячиси Музаффар Музаффаров “Қизилқум”га қарши 11-тур учрашувидаги агрессив ҳатти-ҳаркати учун 2та учрашувга дисквалификация қилинди.

Ёшлар Биринчилиги

“Сўғдиёна”га қарши 10-тур учрашувида учрашув бош ҳакамини ҳақорат қилгани учун майдондан четлатилган “Металлург” клуби массажчиси Родион Саричев жаримага тортилди ва шу каби ҳолат яна такрорланадиган бўлса жиддийроқ жазо чораси қўлланиши ҳақида огоҳлантирилди.

Биринчи Лига

“Сурхон”га қарши 11-тур учрашувида жиддий қоида бузгани учун майдондан четлатилган “Орол” ҳимоячиси Мақсуд Канназаров 2та учрашувга четлатилди.

Кубок

 

“Нефтчи”га қарши 1/8 босқичининг илк учрашувида агрессив ҳатти-ҳаракати учун майдондан четлатилган “Навбаҳор” ҳимоячиси Алишер Саматов 2та учрашувга дисквалификация қилинди.