Янгиликлар

«Сурхон» ва «Андижон» клублари жаримага тортилди

08.06.2017 10:05 | ПФЛ

Шу йилнинг 4 июнь куни Ўзбекистон Биринчи лигаси 13-турида «Сурхон» жамоаси Термизда «Андижон» клубини қабул қилиб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган эди. 

Учрашувнинг 90+4-дақиқасида ҳар икки жамоанинг 4 нафардан футболчиси, шунингдек, «Сурхон» шифокори майдондан четлатилганди. 

ПФЛ Регламенти (Тартиб-интизом кодекси 5-модда, 2-бўлим, 5.40 банди ҳамда 5-модда, 4-бўлим, 5.37 банди)ни бузгани учун «Сурхон» ва «Андижон» футбол клублари жаримага тортилди.  

Сурхон клуби ярим ҳимоячиси Тимур Мамадалиев (Тартиб-интизом кодекси 3-бўлим, 5.45 банди ва “и”, “п” бандларига асосан) 9та учрашувга четлатилди ва жаримага тортилди.

Сурхон” ҳимоячиси Санжар Шомуродов (Тартиб-интизом қўмитаси 3-бўлим, 5.45 банди ва “е”, “и”, “к”, “о” ҳамда “п” бандларига асосан) мавсум охирига қадар четлатилди ва жаримага тортилди.

“Сурхон” ҳимоячиси Нажмиддин Нормуродов 5та учрашувга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

“Сурхон” ҳужумчиси Акмал Абдураҳмонов 2та учрашувга четлатилди ва жаримага тортилди.

“Сурхон” клуби врачи Фаҳриддин Абдусаматов агрессив ҳатти-ҳаракатлари ҳамда “Андижон” ПФК футболчисига жароҳат етказгани учун егаллаб турган лавозимидан четлатилди ва бундан буён ЎФФ ҳамда ПФЛ тасарруфидаги мусобақаларда ишлаш ваколатидан маҳрум этилди.

“Андижон” ярим ҳимоячиси Иброҳим Отахонов 4та ўйинга четлатилди ва жаримага тортилди.

“Андижон” ярим ҳимоячиси Фарҳод Бекмуродов 3та учрашувга четлатилди ва жаримага тортилди.

“Андижон” ярим ҳимоячиси Санжар Асқаралиев 4та учрашувга четлатилди ва жаримага тортилди.

“Андижон” ҳимоячиси Акбар Хўжаев 2та учрашувга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

Агар мазкур ҳолат яна такрорланса,  «Сурхон» ва «Андижон клубларига нисбатан янада қаттиққўл чоралар қўлланилади. Шунингдек, ҳар икки клубнинг раҳбарлари ва мураббийлар штаби эгаллаб турган лавозимлари мувофқилиги кўриб чиқилади.