Янгиликлар

Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари

08.06.2017 10:55 | ПФЛ

Тартиб-интизом қўмитаси йиғилиши ўтказилди.

Олий Лига

"Қўқон-1912" клубига қарши 12-тур учрашувида ҳакамлар бригадасини ҳақорат қилгани учун майдондан четлатилган "Бухоро" клуби мураббийи Бахтиёр Ашурматов биринчи давра охиригача дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

Ёшлар Биинчилиги

"Обод" ярим ҳимоячиси Шерзод Тўхтасинов "Машъал"га қарши 12-тур учрашувида рақиб ўйинчисини ҳақорат қилгани учун 2та учрашувга дисквалификация қилинди.

"Машъал" ярим ҳимоячиси Жонибек Мирзақулов "Обод"га қарши 12-тур учрашувида рақибини ҳақорат қилгани учун 2та учрашувга четлатилди.

Кубок

"Динамо"га қарши 1/8 финал жавоб учрашувида агрессив-ҳатти ҳаракат қилгани учун майдондан четлатилган "Олмалиқ" ярим ҳимоячиси Владислав Косминин 2та учрашувга четлатилди ва жаримага тортилди.

"Олмалиқ" клубига қарши 1/8 финал учрашувида майдондан четлатилган "Динамо" клуби ҳимоячиси Шоҳрух Ҳолматов 4та учрашувга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

Биринчи Лига

"Уз-Донг-Жу" ҳужумчиси Озодбек Комилов "Локомотив-БФК"га қарши 11-тур учрашувида ҳакамни ҳақорат қилгани учун 3та учрашувга четлатилди.

"Орол" клуби ярим ҳимоячиси Мирас Карлибаев "НБУ-Осиё"га қарши 13-тур учрашувида агрессив-ҳатти ҳаракат қилгани учун 3та учрашувга четлатилди.

“Сурхон” клуби ярим ҳимоячиси Тимур Мамадалиев (Тартиб-интизом кодекси 3-бўлим, 5.45 банди ва “и”, “п” бандларига асосан) 9та учрашувга четлатилди ва жаримага тортилди.

“Сурхон” ҳимоячиси Санжар Шомуродов (Тартиб-интизом қўмитаси 3-бўлим, 5.45 банди ва “е”, “и”, “к”, “о” ҳамда “п” бандларига асосан) мавсум охирига қадар четлатилди ва жаримага тортилди.

“Сурхон” ҳимоячиси Нажмиддин Нормуродов 5та учрашувга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

“Сурхон” ҳужумчиси Акмал Абдураҳмонов 2та учрашувга четлатилди ва жаримага тортилди.

“Сурхон” клуби врачи Фаҳриддин Абдусаматов агрессив ҳатти-ҳаракатлари ҳамда “Андижон” ПФК футболчисига жароҳат етказгани учун егаллаб турган лавозимидан четлатилди ва бундан буён ЎФФ ҳамда ПФЛ тасарруфидаги мусобақаларда ишлаш ваколатидан маҳрум этилди.

“Андижон” ярим ҳимоячиси Иброҳим Отахонов 4та ўйинга четлатилди ва жаримага тортилди.

“Андижон” ярим ҳимоячиси Фарҳод Бекмуродов 3та учрашувга четлатилди ва жаримага тортилди.

“Андижон” ярим ҳимоячиси Санжар Асқаралиев 4та учрашувга четлатилди ва жаримага тортилди.

“Андижон” ҳимоячиси Акбар Хўжаев 2та учрашувга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.