Янгиликлар

ЎзПФЛ "Empower Sports" билан ҳамкорликда янги лойиҳани амалга оширади

22.06.2017 14:57 | ПФЛ

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Осиё Футбол Конфедерацияси ҳамда Швейцарияда жойлашган "Empower Sports" компанияси билан ҳамкорликда янги лойиҳани амалга ошириш борасида шартнома имзолади.

Унга кўра, иккинчи даврадан бошлаб ЎзПФЛнинг Олий Лига учрашувлари тўғридан-тўғри интернет орқали трансляция қилинади.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Осиё Футбол Конфедерациясининг қитъада Лигаларни ривожлантириш дастурини ўрганиб чиқиб, ушбу лойиҳада иштирок этиш истагини билдирди.

Ўзбекистон Чемпионати учрашувларини тўғридан-тўғри трансляциялари "Empower Sports" компаниясига тегишли Mycujoo.tv сайтида, Олий Лига клублари расмий сайтлари, ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида бир пайтнинг ўзида трансляция қилинади.

"Empower Sports" компанияси бугунги кунда Осиё Футбол Конфедерациясидан ташқари УЕФА тасарруфига кирувчи мамлакат футбол федерациялари билан ҳамкорлик қилади.

Маълумот учун, айни дамда ЎзПФЛ Олий Лига клубларидаги вазиятни ўрганиб чиқди ва ҳозирги кунда чемпионатда уй учрашувларини трансляция қилиш учун 7та клубнинг стадиондаги шароити учрашувларни трансляция қилиш учун талабга жавоб бериши аниқланди.

“Миллий чемпионат учрашувларини интернет орқали трансляция қилиш ва шу орқали Ўзбекистондаги ва чет элдаги муҳлисларга ушбу ўйинларни кўриш имкониятини яратиш биз учун энг устун вазифалардан биридир. Ўз навбатида, Осиё футбол Конфедерациясида ҳам футбол ўйинларни онлайн тарзда намойиш этишга кучли эътибор қаратилмоқда. Бу ҳақда ҳабар топгач, ЎФФ ва ЎзПФЛ раҳбарияти дархол ОФКга мурожат қилди ва Ўзбекистон ОФКнинг Лигаларни ривожлантириш дастурига киритилди” – дейди Ўзбекистондаги дастурнинг менеджери Бахтиёр Маметов.

“Бугунги кунда барчамиз замонавий технологиялар даврида яшаб келяпмиз десак адашмаймиз. ОФКнинг ҳамкори бўлмиш “Empower Sport” компаниясининг “Mycujoo” лойиҳаси шу гапларимни исботидир. Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади футболнинг интернетдаги аудиториясини кенгайтиришдир. Бунинг учун эса, видео камера ёки юқори сифатли камерага эга бўлган Iphone, ёки Android процессорли телефон ва асосийси стадионда юқори тезликдаги интернет бўлиши керак. Ҳозирга қадар Олий Лиганинг етти клуби: “Локомотив”, “Пахатакор”, “Қўқон-1912”, “Олмалиқ”, “Машъал”, “Обод” ва “Сўғдиёна”  каби клублар керакли талабларни бажаришди ва энди улар дастур доирасида Япония, Голландия каби мамлакатлардан келтириладиган керакли жизоҳларлар билан таъминланади. Барча жиҳизлар мазкур ойнинг оҳирагача Тошкентга етиб келади. Қолганлар клублар ҳам тез орада талабларни бажариб лойиҳага қўшилади деган умиддамиз”.

“Келинг тасаввур қилиб кўрайлик. Айтайлик сиз, “Сўғдиёна” жамоасига муҳлислик қиласиз, лекин баъзи сабабларга кўра, ўйинни стадиондан туриб, ёки бўлмаса телевизор орқали кўриш имкониятига эга эмассиз, лекин ёнингизда интернетга уланган ноутбук, планшет, ёки смартфон бор. Сиз бемалол, ҳоҳлаган давлатда бўла туриб, mycujoo.tv сайтига кириб, севимли жамоангизни ўйинини тамоша қилишингиз мумкин бўлади. Бир пайтнинг ўзида трансляцияни кўплаб бошқа сайтларга ва ҳаттоки ижтимоий тармоқларда кўрсатса бўлади”.

“Биз бугунга келиб Олий лига учрашувларининг баъзиларини синов тарзида трансляция қилиб кўрдик ва натижадан 70 фоизга қониқиш ҳосил қилдик. Июль оида Олий лига клублари ходимларига ОФК ва Empower Sports компанияси вакиллари иштирокида якуний семинар ўтказилади. Мазкур семинар пайтида мавжуд камчиликлар ҳам ҳал этилиши лозим. Иккинчи даврадан эса, футбол муҳлислари севимли жамоалари иштирокида ўйинларни жонли тарзда кўриш имкониятига эга бўлишади”.